Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда агрокластер эгаларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ

Азиз бухороликлар!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устувор вазифалар қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади.

Хусусан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятимизни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда бошқа бир қатор муҳим соҳаларда “Бухоро тажрибаси”ни яратишни устувор вазифа сифатида белгилаб бердилар.

Дарҳақиқат, қадим Шарқ дунёсининг маънавий ўчоқларидан бири бўлган Бухорои шариф азалдан иқтисодий-ижтимоий, маданий, маънавият ва маърифат соҳаларида ҳамиша пешқадам ўринларни эгаллаб, ўзининг илғор тажрибалари билан бутун дунёга намуна бўлиб келган. Бу эса шариф кент аҳолиси учун ҳам шараф, ҳам масъулият ҳисобланган.

Шу нуқтаи-назардан, ҳурматли Президентимиз белгилаб берган соҳалар бўйича “Бухоро тажрибаси”ни яратиш – садоқат намунаси” эканлигини амалда таъминлашда нафақат масъул раҳбарлар, балки барча бухороликлар бир ёқадан бош чиқариб фидойилик ва фаоллик кўрсатиши инсоний бурчимиздир.

Қадрли ватандошлар!

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, вилоятда расман 55,5 минг нафар фуқаро ишсиз деб қайд этилган бўлса, бу ойда яна 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади.

2024 йил бошида ҳудудимиздаги 238 минг аҳолининг даромади паст бўлиб, камбағаллик даражаси 11,8 фоизни ташкил этган.

Хусусан, йил бошида 54 мингдан зиёд камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, шу даврга қадар амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида уларнинг 26 мингга яқинини камбағаллик даражасидан чиқаришга эришилди.

Бу борада қолган 30 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларни ҳам камбағалликдан чиқариш вилоятимизни камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришга хизмат қилиши барчамизга маълум.

Бинобарин, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш, шунингдек, мутасадди ташкилотлар, “маҳалла еттиликлари”, банк тизими ходимлари, тадбиркор ва фермерлар, бир сўз билан айтганда, “жонажон Ватанимизнинг ривожига ҳисса қўшаман”, деган ҳар бир юртдошимизнинг олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Негаки, киши қачон меҳнатга банд бўлиб, барқарор иш фаолияти билан шуғулланса, оиласи фаровон бўлса, ўшанда ўзига нисбатан ишончи ортади, давлатимизнинг тараққий этишига умид билан қарайди, жамиятимиздаги кечаётган жараёнларга, кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини туяди.

Қолаверса, бандлиги ортидан келган даромадига оиласини боқади, турмуши фаровон бўлади, орзу-ҳавасларига эришади.

Бу борада вилоятда 209 395 та янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашлари сессияларида тасдиқланган режаларнинг ижросини таъминлаш долзарб аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, вилоятимиздаги 544 та маҳалланинг драйверидан келиб чиқиб, шакллантирилган 1 300 га яқин лойиҳаларни ишга тушириш, ишлатилмасдан турган 3,2 миллион гектар ер майдонидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ип-калавани қайта ишлашни 57 фоиздан 85 фоизга олиб чиқиш, экспортни ҳозирги 140 миллиондан 570 миллион долларга ошириш устувор вазифамиздир.

Ўйлаймизки, ҳурматли Президентимиз ташаббуслари асосида аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилган “Сайхунобод тажрибаси”, “Уйчи тажрибаси”ни жорий этишда бандлик ва банк тизими ходимлари, ҳар бир маҳалланинг “еттилиги”, тадбиркорлар, агрокластерлар раҳбарлари ва фермерлар жонбозлик кўрсатадилар.

Ҳурматлимаҳалла фаоллари ва жамоатчиликвакиллари! 

Йил бошида вилоятимизда доимий яшаш манзилларидан 103 минг 800 нафарга яқин юртдошимиз узоқ муддатга хорижий давлатларга кетган бўлиб, сизларнинг секторлар раҳбарлари, прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимлари ҳамда касаба уюшмалари билан яқин ҳамкорликда олиб борилган кенг кўламли тарғибот ишларингиз натижасида уларнинг 25 мингдан ортиғи ўз оилалари бағрига қайтиб келишди.

Бу борада секторлар раҳбарлари, 544 та маҳалланинг ҳар биридаги “еттилик” томонидан ташқи миграцияда юрган ватандошларимиз билан доимий тарзда онлайн мулоқотлар ўтказиб борилмоқда ҳамда қайтиб келган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Қадрли депутатлар, маҳалла фаоллари, нуронийлар!

Халқимизнинг “Боланинг бегонаси бўлмайди!”, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” каби пурмаъно мақоллари ва даъватларни амалий ҳаракатга айлантиришимиз керак.

Айни пайтда, азиз дилбандларимизнинг камолоти, уларнинг яхши ўқиб, халққа нафи етадиган касб-ҳунарларнинг эгалари бўлиб вояга етишлари ҳар бир ота-она, маҳалла ва бутун жамиятимиз учун олий мақсадлардан бири эканлигини яхши тушунамиз.

Бу борада ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан илк маротаба жорий йилдан бошлаб вилоятимиздаги 548 та умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиларига дарсдан сўнг корхона ва ташкилотларда касб-ҳунарни ўрганиш ҳамда ойлик иш ҳақи эвазига ишлаш амалиёти жорий этилади.

Бу эса “Бухоро тажрибаси” бўлади, албатта.

Бинобарин, ҳар бир ўқувчининг ўқиш давридаёқ мустақил равишда ўзи қизиққан касб-ҳунарнинг ҳақиқий эгаси бўлишини таъминлашга кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Шундагина, бола мактаб остонасидан ўзига ишонч билан мустақил ҳаётга қадам қўяди, ўзи шуғулланадиган касби-ҳунари ва кафолатланган иш жойи мавжуд бўлади.

Энг муҳими, ёшларимизни барқарор иш ўринлари билан банд қилсак, улар онгида турли бузғунчи ғояларга жой қолмайди, жамиятимизнинг ижтимоий фаол аъзосига айланади.

Барчамизга маълумки, ҳар қандай жиноят, зўравонлик – бу адолатнинг бузилиши, ҳақиқатнинг синишига олиб келади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиздаги 544 та маҳалланинг 183 тасида жиноят содир этилганлиги, 41 тасида эса жиноят ошганлиги барчамизни чуқур ташвишга солиши, табиий.

Жиноятчиликнинг асл илдизи кўп ҳолларда бекорчиликдан келиб чиқади.

Агар барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак ҳамда “Менинг маҳаллам, менинг кўчам тинч ва тоза, жиноятчиликдан холи маҳалла, кўча!”, “Мен маҳалламга бефарқ эмасман!” деган эзгу ғояларни амалда татбиқ қилсак, шундагина вилоятимизни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришга эришамиз.

Азиз бухороликлар!

Барчангизни жонажон Бухоромизнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишни мажбурият эмас, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадрият сифатида қабул қилишга чақирамиз!

Қолаверса, юртимизда улкан янгиланишлар ва бунёдкорликлар шиддати кечаётган ушбу дамларда ҳар биримиз ўз хонадонимизни, маҳалламизни обод қилишимиз нафақат қут-барака, балки фарзандларимиз ва невараларининг дунёқараши, маънавияти ва маърифатига ижобий таъсир қилишини унутмайлик!

Ҳар биримиз муқаддас ва шариф масканда истиқомат қилиш масъулиятини чуқур ҳис қилган ҳолда, “Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” тамойилини эзгу мақсад сифатида амалда намоён этайлик!

Шундагина кўзланган олий мақсадга – Янги Ўзбекистонимиз, Янги Бухоромизнинг тараққий топиши ва гуллаб яшнашига эришамиз.

Асло унутманг, сизнинг ҳиссангиз – бу оилангиз, маҳаллангиз ва бутун вилоятимиз аҳолисининг фаровонлиги учун хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоро тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини кўрсатайлик!