Ҳар бир киши дам олиши учун шароитига мос режа тузади. Айниқса, оилавий давралар ҳамда оила аъзолари билан биргаликда ҳар бир дақиқани мазмунли ўтказиш аксариятнинг асосий муддаосига айланади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ҳам ходимларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида театр кунини ташкил этиб келмоқда. Хусусан, навбатдаги дам олиш кунларида банк ходимлари пойтахтимизнинг бир қатор театрларида бўлиб, янги спектаклларни мириқиб томоша қилишди.  

Ўзбекистон Давлат сатира театрида машҳур рус ёзувчиси Гоголнинг “Ревизор” асари асосида саҳналаштирилган спектакл қўйилди.  Жаҳон мумтоз драматургиясининг дурдонаси бўлмиш “Ревизор” асари қайси даврда бўлмасин инсон табиатидаги фазилати, қусурлари билан яшовчан эканига, замон ўзгарса ҳам ўзига хос қиёфада намоён бўлишига амин бўламиз. Муаллиф унда жамиятдаги тамагирлик, кўзбўямачилик сингари иллатларни ҳажв қилган. Рус танқидчиси В.Белинский “Ревизор” ни “Виждонга хилоф иш қилган одамларнинг талвасаси”, дея таърифлаган бўлса, Гоголнинг ўзи бу асарини “Бир киши ҳақида эмас, балки тўғри йўлдан адашган бутун бир  жамият ҳақида” ги асар, деб айтган.Спектаклда Н.Гоголнинг ушбу асари янгича талқин қилингани билан ҳам томошабинлар эътиборини тортди.  

Шунингдек, банк ходимлари шу куни Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида “Ёшлик соғинчи” театрлаштирилган ретро концерт дастурини томоша қилди. Айтиш жоиз, ушбу концерт дастурида нафақат банк ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳам вақтларини хуш ўтказди.  

Муҳими, “Театр куни” да нафақат катталар, қолаверса, кичкинтойлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрида болажонлар учун “Букри ошпаз” эртаги намойиш этилди. Тарбиявий аҳамияти юксак бўлган мазкур спектакл чиндан, банк ходимларининг фарзандларида ўзгача таассурот қолдирди.  

“Театр куни” дам олиш ҳафтаси “Ўзмиллийбанк” АЖ жамоаси ва уларнинг оила аъзоларида эсда қоларли ўтгани билан аҳамиятли бўлди.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: яхши дам меҳнатга ҳамдам