Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ш.Умурзоқов меҳмонга ҳам маҳаллий, ҳам хорижий тадбиркорлар учун яратилган қулай сармоявий шароитлар ҳақида сўзлаб берди. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот технологиялари, тиббиёт, таълим, саноат ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.  

Б.Атамқулов Тошкентнинг рақобатбардош, урбанистик ва туристик марказга айланиб бораётгани, у сайёҳлар ва ишбилармонларни тобора кўпроқ жалб қилаётганини таъкидлади. Элчи шаҳарнинг рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш, ободонлаштириш ва аниқ иш механизмларини жорий этиш борасидаги тажрибаси эътироф ва тажрибани ўрганишга лойиқ эканини билдирди.  

Шунингдек, учрашув чоғида меҳмондан Остона шаҳрида “Тошкент кунлари”ни ўтказиш ва Қозоғистон пойтахтида Алишер Навоий ҳайкалини очишни ташкиллаштириш таклиф қилинди.  

“Тошкент кунлари” доирасида ҳунармандлар кўргазмаси, гастроярмаркалар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Остона шаҳрида “Тошкент кунлари” ўтказилади