2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган Хивада Ислом ҳамкорлик ташкилоти Туризм вазирлари ислом конференциясининг “Туристик индустрияни барқарор тарзда ривожлантириш” мавзусидаги ХII сессияси муваффақиятли ташкил этилди.

Конференцияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Назирий, Ислом олами Таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Салим ал-Малик, аъзо 57 та давлатнинг туризм вазирлари ва қатор халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.  

Халқаро анжуман доирасидаги тадбирларни уч кун давомида 50 нафардан зиёд хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб, ёритиб борди.  

Тадбир жараёнларини бевосита кенг тарғиб этиш мақсадида Хивага ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий журналистлар учун Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” тарихий мажмуасига пресс -тур ташкил қилинди. Ушбу мажмуа 1640–1694 йилларда Абулғози Баҳодирхон даврида бунёд этилган. Узоқ йиллардан бери сақланиб келаётган ушбу тарихий ёдгорлик ўзгача меъморий кўриниши билан аҳамиятли ҳисобланади. Мажмуа ҳудудида сайёҳлар учун барча шароит яратилган.

– Биз Хивада эканлигимиздан жуда ҳурсандмиз. Чунки Хива чиройли ва бетакрор шаҳар. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва ўзига хос урф-одатлари бор. Бу бизни ҳудди ўз уйимиздек ҳис қилишимизга сабаб бўлди, – дейди Синегал туризмни қўллаб-қувватлаш ташкилоти директори Муҳаммадау Фалл. – Хоразм, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги бетакрор, муқаддас қадамжолар Ислом дунёсига тегишли. Анжуман давомида туризм соҳасига оид муҳим мавзуларни муҳокама қилдик. Мазкур халқаро тадбирда барча вазирликлар ўзаро фикр алмашмоқда.

[gallery-17675]

Анжуманнинг иккинчи кунида иштирокчилар Хива шаҳрида XX аср бошларида бунёд этилган Нуриллабой саройида ҳам бўлди. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хона, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда нафақат хивалик моҳир усталар, балки чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этган, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирган. Хоналарнинг ички кўриниш, каминлари, Венеция ойналари ва тилла суви югуртирилган бронзадан ишланган, биллур илгакли қандиллари билан ажралиб туради.

Вазирлар конференцияси доирасида Хива шаҳрининг "Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ халқаро очиқ турнири ўтказилди. Унда 15 давлатдан етакчи спортчи-паҳлавонлар 10 та йўналишда беллашишди.

Шунингдек, халқаро анжуман доирасида “Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида рангтасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Экспозициядан жой олган 56 дона ноёб рангтасвир асарида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлардаги энг муқаддас қадамжолар – масжид, мадраса, мақбара ва зиёратгоҳлар акс этган.

– Вазирлигимиз ҳузуридаги Туризм қўмитаси халқаро бўлими томонидан аъзо давлатларнинг 55 та машҳур объекти тасдиқланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Рассомлар тасдиқланган зиёратгоҳларни рангтасвир йўналишида жонлантирди. Ушбу асарларни яратиш учун 1 ой давомида 30 нафар танлаб олинган ижодкор, шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоларидан ташкил топган маҳоратли рангтасвир усталари тинмай меҳнат қилди.

Нафақат республикамиз, балки хорижда ҳам танилган кўплаб иқтидорли устоз рангтасвир устаси ўз ижодий маҳоратини намоён этган.

Экспозиция Ислом динининг энг муқаддас зиёратгоҳи, муслимларнинг бош саждагоҳи, Саудия Арабистони Макка шаҳрида жойлашган Аллоҳ уйи – “Ал-Масжид Ал-Ҳаром” масжиди акс этган асар билан бошланади.

Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжиди, Қозогистондаги “Аҳмад Яссавий” мақбараси, Туркманистондаги “Туркманбоши Руҳи”, Қирғизистондаги Муқаддас “Сулаймон Тоғ”, Фаластиндаги “Ал Ақсо”, Баҳрайндаги “Буюк Ал-Фотиҳа” масжидлари каби кўплаб муқаддас қадамжолар билан яқиндан танишиши мумкин.  

Мазкур кўргазма томошабин учун Ислом давлатларининг тарихи, маданий мероси, қадрияти, урф-одати ва анъаналари ҳақида муайян маълумот олиш имкониини беради.

Ислом давлатларида туристик индустрияни барқарор тарзда ривожлантиришга қаратилаган анжуманнинг учинчи кунида ИҲТ Туризм вазирлари ислом конференциясининг ХII сессияси ўз ишини бошлади.  

Туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Анжуманнинг илк сессиясида ИҲТ мамлакатларига хорижий сайёҳлар оқими сезиларли даражада тезлашиб, сони 224 миллионга етгани қайд этилди.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон раислигида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлиги, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирилди.  

Тадбирда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов давлатимиз раҳбари бошчилигида туризмни иқтисодиётимиздаги стратегик соҳалардан бирига айлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.  

– 2023 йил якунида Ўзбекистонда туризм соҳаси тўлиқ қайта тикланди. Юртимизга 7 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди. Ички туризм йўналишида 21 миллион саёҳат амалга оширилди. Туризм хизматлари экспорти 2,1 миллиард доллардан ошиб, умумий хизматлар экспортининг 40 фоизни ташкил қилди, — деди вазир.  

– Соҳада бугунги кунда 370 минг кишининг бандлиги таъминланган. Жадал ривожланаётган туризм бизнеси муҳити, тадбиркорлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар, янги инфратузилма ва имкониятлар туфайли аҳоли орасида, айниқса, ёшлар учун туризм оммабоп соҳага айланиб бормоқда. Туризм хизматлари диверсификация қилиниши эвазига хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда ўртача қолиш муддати 2017 йилдаги 3-4 кундан ҳозир 8-10 кунгача узайтирилди.  

Шунингдек, А.Абдуҳакимов Ўзбекистон  раислиги давомида ИҲТ ҳудудида “келажак туризми”ни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб, “Смарт-туризм манзиллари” дастурини амалга ошириш, “Ислом туризм масканлари” дастури ҳамда мега-инфотурлар ташкил қилиш, “ИҲТ Туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси”ни тузиш, Ислом цивилизацияси учун қадрли маданий мерос объектларининг реставрация ва консервациясига ҳомийлик ва хайрия фаолиятини кучайтириш, “ИҲТ Экотуризм тармоғи”ни шакллантириш, БМТ Туризм ташкилоти ва Самарқанддаги Халқаро туризм академияси ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.

ИҲТ бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа конференция юқори даражада ташкил этилгани, самимий қабул ва меҳмондўстлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди.  

– Ислом туризмига қизиқиш ортиб бораётгани ИҲТга аъзо давлатларга саноатни ривожлантиришда муҳим афзалликларни тақдим этади. Ҳалол таъминот занжиридан фойдаланиш борасида жамоавий ҳаракат қилиш ислом туризмини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ислом туризми бугунги кунда иқтисодий ўсишни таъминловчи энг таъсирли тармоқлардан бирига айланди ва шунингдек, ИҲТ доирасида туризмни сезиларли даражада яхшилаш имкониятини тақдим этади. Бу аъзо давлатлар учун ушбу жадал ривожланаётган секторнинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий афзалликларидан фойдаланиш учун ажойиб имкониятдир,– деди Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.  

Шунингдек, у ташкилотга аъзо давлатларни ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор тажрибаларни алмашишга чақирди.

Ислом олами Таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Салим ал-Малик ҳам йиғилганлар олдида нутқ сўзлади. У маданий меросни турли йўналишларда асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлаб, ташкилотнинг бу борадаги тавсияларини билдирди, хусусан, соҳага янги технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш долзарб масала эканлигига эътибор қаратди.  

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси доктор Аҳмад Кавеса Сенгендо эса туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш бутун ИҲТ оиласи эътиборидаги асосий вазифага айланганини таъкидларкан, барчани тармоқ сиёсатини уйғунлаштиришни такомиллаштириш орқали ислом туризмини ривожлантиришга чақирди. Бу жараёнда туризмни ўқитиш, замонавий маркетингни йўлга қўйиш, инвестиция имкониятини, инфратузилмани яхшилашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтириш эканини қўшимча қилди.

– Бундан икки йил олдин бизнинг жонажон шаҳримиз Бокуда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XI сессиясида қадимий Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган эди, – дейди Озарбайжон Республикаси давлат Туризм агентлиги директори маслаҳатчиси Канан Гулузаде. – ИҲТ раислигини Ўзбекистон олганидан сўнг икки йил давомида мазкур соҳада жуда катта лойиҳалар амалга оширилди. Мисол учун, ўтган давр мобайнида ўн минглаб сайёҳлар Озарбайжондан Ўзбекистонга, Ўзбекистондан Озарбайжонга ташриф буюрган. Бу туристик оқим кейинги йилларда янада ортганини билдиради. Ислом ҳамкорлик ташкилоти туризм соҳасига жуда катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, ташкилот аъзолари ҳам йил давомида бир-бирлари билан кўришиб соҳа ривожини кенгайтирмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жабҳада энг фаол мамлакатлардан бири, десам адашмайман.

Конференция давомида Ислом ҳамкорлик ташкилоти юқори мансабдор шахслари маърузалар ўқиди ҳамда Ислом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва ўқув маркази (SESRIC), ИҲТнинг Иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMCEC),Ислом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) каби тизим ташкилотлари ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Сессия ишида вазирлар ва делегация раҳбарларининг баёнотлари эшитилди, ИҲТ ҳудудида туризм ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.  

Анжуман якунлари бўйича қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 2025 йил учун Сенегал Республикасининг Дакар шаҳри, 2026 йил учун Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳри ва 2027 йил учун Покистон Ислом Республикаси Лаҳор шаҳри “Ислом дунёси туризм шаҳри” сифатида танланди.

Анжуманда ИҲТ туризм шаҳарларини танлаш мезонларини такомиллаштириш, мумкин қадар кичик ва истиқболли шаҳарларни танлаш орқали уларнинг туриз салоҳиятини оширишга келишиб олинди.  

Ташкилот ҳудида ислом туризмини ривожлантириш бўйича стратегик “йўл харитаси”ни амалга ошириш, виза тартибини соддалаштириш, инвестицияларни рағбатлантириш, ислом туризми масканлари тарғиботи орқали ўзаро туристик оқимни ошириш, кадрлар тайёрлаш ва стандартлаштириш асосий йўналишлар сифатида белгиланди.  

Туризм соҳасини диверсификация қилиш мақсадида зиёрат туризми, экотуризм ва тиббий туризмни ривожлантиришга келишилди.  

Шунингдек, анжуманда ҳалол туризм хизматлари стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Туризм вазирлари ислом конференциясининг ХIII сессиясини Қатар давлатида ташкил этишга қарор қилинди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ksEMFeCu6rg?si=vntce-fmOwTDhjGI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров,

Марҳабо Мадаминова, Беҳзод Саидов(сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хива шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Туризм вазирлари ислом конференциясининг ХII сессияси бўлиб ўтди