Жанубий Кореянинг Мунгён шаҳрида таэквондо WT бўйича ҳарбийлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг икки кунлик беллашувлари сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та медалга сазовор бўлди. Шундан 3 таси олтин, 1 таси кумуш, 3 таси бронза медаллари.

Чемпионатда дунёнинг 20 та давлатидан 250 нафар таэквондочи қатнашмоқда. Муросасиз баҳслар натижасига кўра, “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов, маҳоратли таэквондочиларимиз Жасурбек Жайсунов ва Феруза Содиқова чемпионликка эришди. Мадина Мирабзалова кумуш, Самира Адашалиева, Зуҳра Тожиматова ва Маржона Примова бронза медалига эгалик қилди.  

Мазкур жаҳон чемпионати 5 июнга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз муваффақиятли қатнашди