Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашиш учун расман рўйхатга олинган номзодлар сони тўрт кун ичида 37 нафарга етди. “Тренд” хабар беришича, бу ҳақда мамлакат сайлов штаби вакили Муҳсин Исломий матбуот анжумани чоғида маълум қилган.

Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни.

Таъкидланишича, 2 июнь куни 37 аризачидан 20 нафари ҳужжат топширган.

Зуҳра Илоҳиён мамлакат тарихида президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди.

Исломий 31 май куни уч нафар эронлик аёлга “(зарур) шартларга жавоб бермагани учун” рўйхатдан ўтиш рад этилганини билдирди.

2005-2013 йилларда давлатни бошқарган Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам рўйхатдан ўтган.

Барча даъвогарлар аризаси етти кун ичида кўриб чиқилади. Тасдиқланган якуний қарор 11 июнь куни эълон қилинади. Шундан сўнг сайлов олди ташвиқоти учун 15 кун вақт ажратилади.

Эронда муддатидан олдин президентлик сайлови 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бирор бир даъвогар керакли миқдорда овоз ололмаса, энг юқори натижа кўрсатган икки номзод 5 июль куни иккинчи босқичда курашни давом эттиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон президенти сайловида иштирок этиш учун 37 киши рўйхатдан ўтган