2024 йил 2 июнь куни соат 10:28 да “Qatar Airways” авиакомпаниясига тегишли “Airbus-320” самолёти Доҳа аэропортидан ҳавога кўтарилди ва 13:30 да Тошкент аэропортига қўнди.

Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.
Таъкидланишича, Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича ҳаво қатнови ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Компаниянинг шарқий ҳудудлар бўйича бош вице-президенти Марван Колейлат келгусида Доҳадан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам мунтазам парвоз йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Бош қароргоҳи Доҳада жойлашган “Qatar Airways” миллий авиакомпанияси дунё бўйлаб 170 дан зиёд йўналишда учади. Кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган, “Skytrax” томонидан етти марта дунёнинг энг яхши авиакомпанияси сифатида эътироф этилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатардан юртимизга мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди