Шу кунларда Хива шаҳрида “Хива – Ислом дунёсининг туризм шаҳри” халқаро тадбири бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир жараёнларини бевосита кенг тарғиб этиш мақсадида Хивага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий журналистлар учун Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” тарихий мажмуасига пресс тур ташкил қилинди.
Узоқ йиллардан бери сақланиб келаётган ушбу тарихий ёдгорлик ўзгача меъморий кўриниши билан аҳамиятли ҳисобланади.
“Улли ҳовли” икки халқ – ўзбеклар ва туркманлардан ташкил топган маҳаллада жойлашган.
Ушбу мажмуа 1640—1694-йилларда, Абулғози Баҳодирхон даврида бунёд этилган.
Ҳовли бир гектар майдонни эгаллаган ҳимоя қўрғони билан ўралган. Ички ва ташқи деворлар пахсадан қилинган. Қурилиш маретиаллари учун маҳаллий хом-ашёлардан, соз тупроқ ва ёғочлардан фойдаланилган.
Мажмуа ҳудудида сайёҳлик учун барча шароитлар яратилган.
"Улли-Ховли"да эски фотосуратлар, хунармандлар устахоналари, 20 ўринли мини-меҳмонхона қурилди. Миллий ўйинлар, кураш мусобақалари, санъаткорлар чиқишлари, фольклор томошалар, ўзбек ва туркман миллий таомлар тайёрланиб тақдим этилмоқда. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ажойиб муҳид яратилган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iuV7CRQhgAo" title="“Ulli hovli” tarixiy majmuasiga press-tur tashkil qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Марҳабо Мадаминова, ЎзА