Фарғона вилоятининг Риштон туманида Ўзбекистон анъанавий кулолчилик мактабларини намойиш этишга қаратилган “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ҳафталигига старт берилди.

Ушбу тадбирнинг тантанали очилиш маросимида миллий ҳунармандлик ривожига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилиб, Риштон кулолчилиги янги босқичда эканлиги таъкидланди.  

– Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган катта ислоҳотлар доирасида тарихимиз, миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган, қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини асраб-авайлаш, бу орқали банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратилмоқда, – деди вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов.-Ўзбек миллий ҳунармандчилигининг маркази бўлган Фарғона вилояти Марғилоннинг атлас ва адраслари, Риштоннинг кулолчилик санъати, Қўқоннинг ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик мактаблари билан дунёга машҳур. Айниқса, 2023 йилда Ўзбекистон кулолчилик санъати ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинадиган Ўзбекистон номоддий мероси элементлари рўйхатига киритилгани аҳамиятга молик. Имкониятдан фойдаланиб тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон кулолчилик мактаблари намоёндаларини ва барчаларингизни ушбу амалий натижа билан табриклайман.  

[gallery-17666]

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Туризм қўмитаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида иккинчи бор ташкил этилаётган ушбу тадбир беш кун давом этади. Унда миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси, турли кўрик-танловлар, тақдимот ва кўргазмалар, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Юртимизнинг турли вилоятларидан, қўшни республикалар, шунингдек, Россия, Франция каби давлатлардан ташриф буюрган уста кулоллар, илмий тадқиқотчилар, маданият арбоблари, санъатшунос олимлар иштирокидаги ҳафталик доирасида “Риштон кулолчилиги: кеча, бугун, эртага” номли китоб тақдимоти, “Ўзбекистон замонавий кулолчилиги: анъана ва инновация” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман ҳам ташкил этилади.

Шунингдек, тумандаги “Халқаро кулоллар маркази”да Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона политехника институтининг етакчи олимлари, соҳа вакиллари иштирокида “Риштон замонавий чинничилиги: маҳсулотлар сифати  ва таннархи экспортни ошириш омили” мавзусидаги илмий анжуман, Риштон чиннисозлигини ривожлантириш бўйича муҳокамалар ва чиннисозлик устахоналарига саёҳат уюштирилади.  

Бундан ташқари, туристик корхоналар, тумандаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган туризм хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказилади, тумандаги туристик манзиллар бўйлаб ташрифлар амалга оширилади.  

М.Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштонда кулоллар сайли бошланди