«Бир оздан сўнг чуқур уйқуга кетасиз» — бу машҳур гап кўпчиликка гипноз ҳақида эслатиши аниқ. Голливуд фильмлари, сеҳр-жоду намойишлари ва психик даволаш усуллари орқали танилгандан буён гипноз кўплаб илмий текширишлар натижасида ишонарли даволаш усули сифатида тасдиқланганига жуда кўп бўлган.
Гипноз аслида биз билганчалик бир иллюзия эмас. Aслида гипнознинг медитация билан алоқаси жуда катта. Иккала ҳолатда ҳам инсон танаси бўшашган ва роҳатланган ҳолга келади. Фақат гипноз ҳолати медитациядан кўра кучлироқ таъсир кўрсатгани ҳолда баъзи ҳолларда инсонларга ҳушини йўқотиш ҳисини бериши мумкин ва гипноз айнан қайсидир мақсад билангина амалга оширилади. Медитацияни эса ҳар қандай инсон ўзи томонидан амалга ошириши мумкин. Транс ҳолатига кирган инсон гипнологнинг овозидан бошқа маълумотларни қабул қилиши сустлашади.
1800 йилдан бошлаб Гипноздан анастезик усуллардан бири сифатида фойдаланиш бошланган. Урушда қатнашган аскарларнинг қайсидир тана аъзоларини кесиш жараёнларида, спиртли ичимликлар билан бирга гипноз ҳам кенг қўлланилган. Транс ҳолатига туширилган оғир ҳастани оёқ ёки қўлини бошқа анастезик моддасиз транс ҳолатига туширилган ҳолда кесилган.
Биргина мисол, Жеймес Эсдаиле исмли жарроҳ Ҳиндистонда 3000 дан кўп инсонни фақат гипноз орқали транс ҳолатига келтириб жарроҳлик амалиётларини олиб борган.
Ҳозирги кунда ҳам ғарб амалиётида анастезик моддаларни қўллаб бўлмас ҳолатларда ва енгил амалиётларда гипноздан кенг фойдаланилмоқда.
2012 йилда Aмерика олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра баъзи инсонлар транс ҳолатига жуда осон тушсалар баъзи инсонларда гипноз иш бермас экан. Олимлар бу ҳолатга аниқ бир сабаб топа олмаган бўлсаларда буни инсонлардаги ўнг ва чап мия яримшарлари фаолияти билан боғлашган. Лекин психиатрларнинг таъкидлашича гипнозга кира оладиган ва гипнозга кира олмайдиган инсонлар ўртасида аниқ бир фарқ йўқ. Бу инсоннинг айни дамдаги психологик ҳолати билан боғлиқ холос. Яъни ҳар қандай инсонни аниқ бир психологик ҳолатда транс ҳолатига келтириш мумкинлиги айтилган.
Aйни кунда гипнознинг 10 лаб йўналишлари мавжуд бўлиб ҳар бири орқали инсонларнинг 100 лаб тиббий ва психологик ҳасталикларига ечим топилмоқда. Тиббиётда гипнотерапия орқали йўқотилган хотирани тиклашда, чуқур депрессия, фобиялар, ғазаб, ўзига бўлган ишончсизлик каби ҳолатларда кенг қўлланилмоқда.
Кўпчилик лўлилар гипнози ҳақида эшитган бўлса керак. У деярли ҳаммага таъсир қилади, шу боисдан ҳам ниҳоятда хатарли. Лўлилар гипнози нейролингвистик дастурлашга ўхшайди. Унинг ҳеч қандай сирли жиҳати йўқ, яъни сеҳрли ва жумбоқли эмас. Лўлилар одамларга психология орқали таъсир ўтказишади. Натижада гипнозчи одамнинг диққат-эътиборини жалб этиб, унинг бошқарувини қўлга олади. Лўлилар транс феноменидан яхши хабардор, шу боис улар олисдан ҳам «ўлжа»сини топиши, уни эс-ҳушидан айириб, трансга тушириши мумкин. Улар одамнинг кайфиятсиз эканини пайқаб, баттар тушкун ҳолатга туширишади. Таъкидлаш жоизки, Лўлилар дуч келган одамга яқинлашмайди. Тажриба ва ички сезиш қобилияти туфайли улар одамлар орасидан гипнозга мойиллиги борларни ажрата олишади.
Одатда улар бозор ва дўконлар, вокзал, метро ёки савдо марказлари майдонларида изғиб юришади. Бунинг ҳам маъниси бор: бундай жойларга одамлар пул билан келиши аниқ, яна улар кўпчилик орасида диққатини жамлашга қийналади. Айниқса, Лўлилар гипнозни бозор айланишни ёқтирувчи аёлларга қаратишади. Негаки психологик дисбаланс ҳолатидаги одамни жалб қилиш янада осон.
Тадқиқотларга кўра, аёлларда эркакларга нисбатан депрессия ҳолати кўп кузатилар экан, ҳар 4 аёлдан 1 нафарида тушкунлик ҳолати мавжуд. Шундай экан тушкун кайфиятда ёки мақсадсиз бозор айланманг. Қаршингизда турли ёлғон башоратлар билан пайдо бўлган Лўлининг гапларига эътибор берманг. Қандай маълумот эшитишингиздан қатъий назар эътиборингизни асосий мақсадга қаратиб йўлингизда давом этинг. Фақатгина эътиборсизлик орқали ўзингизни, ҳам соғлиғингиз ҳам нақдингизни эҳтиёт қилишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TbPCRKEMbhU" title="Gipnoz nimasi bilan xavfli?.." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА.