Беш ёшли қизим баъзан “бу овқатни емайман, бошқа таом беринг”, дея хархаша қилиб қолади. Шунда унинг кўнглига қараб, ёқтирган егулигини тайёрлашга ҳаракат қиламан. Бола-да, инжиқлиги бор.

Кеча дастурхон атрофида яна шундай ҳолат юз берди. Мен эса фарзандларимга айни шу дақиқада дунёнинг қай бир бурчакгида норасидалар бир бурда нонга зорлиги, масалан Фаластинда гўдаклар очликдан жон бераётгани ҳақида сўзлаб бердим. Болалар гапимни диққат билан тинглади. Исбот тариқасида Ғазодаги ҳолат акс этган суратларни кўрсатдим. Аянчли вазият – ёш бошига тушган даҳшатли қисматдан азоб-уқубат чекаётган гўдаклар қараб турган суратлар, айниқса, қизимга қаттиқ таъсир қилди. Кайфиятимиз ўзгарди, кўзларимиз маъюс тортди.

“Ойижон, уларга қандай қилиб овқат, нон, шоколад бериб юборсак бўларкан-а?”, – дея савол берди кичик қизим.

Дарҳақиқат, шу саволга жавоб топиш айни вақт бутун дунёни ташвишга солиб турган, барчамизни дилимизни хуфтон қилаётган оғриқли масалага айланган. Қамалда қолган Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказиш учун не-не давлатлар, халқаро ташкилотлар бош қотирмоқда. Афсуски, ҳудудга кириш учун барча йўллар берк...

Ғазо аҳолисига нисбатан даҳшатли муносабат, секторга турли усуллар билан зарба берилаётгани ҳақидаги хабарларни жуда кўп ўқияпмиз. Афсуски, ҳудуддаги нотинчлик, келишмовчилик, инсонлар, айниқса аёллар ва  болалар ўлимига бугун инсоният бироз кўникиб ҳам қолгандек, гўё.

Бир-биридан даҳшатли вазиятларни эшитяпмиз. Энг ачинарлиси, денгиз орқали юборилган ёрдамни олиш мақсадида тўпланган юзлаб фаластинликлар ўққа тутилди, ўлдирилди. Азалий қонун – ҳеч қачон шифохонага ҳужум уюштирилмаслиги керак. Ҳар қандай урушда шифохона дахлсиз ҳудуд ҳисобланган. Ва шундай бўлиб қолиши ҳам керак эди. Бинобарин, Ғазодаги деярли барча шифо масканлари барбод қилинди. Тиббиёт соҳаси оғир аҳволга келган. Яраланганларни даволаш тугул, ҳатто, гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлашнинг ҳам иложи бўлмаяпти.

Халқаро ҳамжамият жараённи қоралаб, ўқ отишни тўхтатишга қаратилган кўплаб чақириқ, даъволарни илгари сурмоқда. Аммо натижа сезилмаяпти.

Баҳорнинг сўнги кунларида содир этилган ҳодиса бутун инсоният қалбини яна бир бор ларзага солди. 26 май куни Исроил Ғазо секторидаги Рафоҳ шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида камида 45 нафар фаластинлик, жумладан аёллар, болалар ва қариялар ҳалок бўлди, 249 киши яраланди.

Аслида 24 май куни БМТ суд органи – Халқаро суд Исроилга Рафоҳга ҳужумни зудлик билан тўхтатиш, гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилмаслик ва БМТ вакилларига тергов қилиш учун Ғазога рухсат бериш ҳақида қарор чиқарган эди. Халқаро суд тақиқига қарамай, 26 май куни хуруж амалга ошди.

Британиянинг “Amnesty International” (Халқаро амнистия) ташкилоти Рафоҳдаги лагерга ҳужумни “ҳарбий жиноят” экани, бу воқеа текширилиши кераклигини айтди.

Рафоҳда тинч аҳоли нишонга олиниши халқаро ҳуқуқ бузилган ҳолда амалга оширилган ҳужумларнинг сўнггиси экани таъкидланмоқда.

Ҳар тонг янгиликларни кузатарканмиз, ушбу қонли тўқнашув оқибатида қурбон бўлганлар сони кун сайин ортаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Фаластин ва Исроил ўртасида уруш бошланганига 238 кун бўлди. Ачинарлиси, ўтаётган ҳар бир кун юзлаб инсонлар, бегуноҳ болажонлар ҳаётига якун ясамоқда, минглаб ожиза аёллар ўлдирилмоқда.

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери секторда 36 224 киши ҳалок бўлган.

Сўнгги 24 соат ичида беш марта қирғин содир этилиб, 53 нафар фаластинлик қурбон бўлди, 357 инсон жароҳатланди, дейилган хабарда. Бу шунчаки рақамлар эмас, минглаб машъум тақдирлар, миллионлаб оилалар фожиаси инъикоси, аслида.

Ҳар тонг янгиликлар орасидан “Икки давлат ўртасида келишув имзоланди”, “Уруш тўхтади” мазмунидаги хабарни излайман. Афсуски, қонли уруш ҳали-бери тўхтайдиганга ўхшамайди...

Дунёнинг бошқа четидаги инсонлар аянчли воқеалардан шу даражада эзилаётган бир вақтда, оловли тўқнашув ичида яшаётган мазлум, жабрдийда халқ қандай азоб, хавотир ва айрилиқ ҳиссини бошидан кечираётган экан?

Фаластин ва Исроил келишмовчилиги тарихига яна бир бор назар соламиз. 1947 йил ноябрда БМТ Фаластин ҳудудида араб ва яҳудий давлатлари ташкил этилиши ҳақида резолюция қабул қилади. Орадан 5 ой ўтгач, Исроил давлати тузилади, бироқ резолюцияни на Фаластиндаги араблар ва на атрофдаги бошқа араб давлатлари тан олмайди. Уруш бошланади ва араблар енгилади. Ўшандан буён можаро давом этиб келади.

Гарчи БМТ ҳужжатида Фаластин давлати чегараларини аниқ кўрсатилган бўлса-да, ҳануз бу давлат ўз ерига эгалик қила олмаяпти. Давом этаётган уруш оқибатида аёллар ва болалар жабр чекмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотига кўра, ўтган йил 7 октябрдан буён Ғазода 17 мингга яқин бола ота-онасидан бири ёки иккаласидан айрилган. Ҳар соатда тўрт бола қурбон бўлмоқда.

UNICEF ижрочи директори Кэтрин Рассел сўзларига кўра, шу кунгача Фаластин анклавида 13 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган, минглаб болалар жароҳатланган, вайрона остида қолган ёки ота-онасидан айрилган.

– Болалар ўлимининг бундай даражасини ҳеч қандай бошқа можароларда кўрмаганмиз, бу ҳақиқатан жуда аянчли вазият, – дейди у. – Ғазодаги стресс, қайғу ва қўрқув болаларга чуқур таъсир қилади, улар бу ҳиссиётни умрининг охиригача эсдан чиқаролмайдилар.

UNICEF маълумотига кўра, Ғазода одамлар очлик, азоб исканжасида, болалар тўйиб овқатланмаяпти. Сектор шимолида болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик ҳолати бир ой ичида икки баробар кўпайди. Шимолда икки ёшдан кичик болалар ўртасида бу даража январь ойида 15,6 фоизни ташкил этган. Бу рақам қисқа вақт ичида ҳайратланарли даражада ўсиб, икки баробар ортгани хавотирли.

Шу кунларда Ғазога ҳар куни камида 221 озиқ-овқат ортилган юк машинаси кириши керак, бироқ Исроил атиги 105 тасига рухсат бермоқда. Натижада ҳудуд шимолида очарчилик бошланган. 1,1 миллион киши ҳалокатли озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда. Ҳозиргача 50 нафарга яқин бола очликдан вафот этган. Ҳа, фарзандларимиз нимани истаса муҳайё қилаётган, кўнглимиз нимани тусаса, шуни олиб еб, истаган жойимизга саёҳатга бориб, хоҳлаганимизча давру-даврон сураётган бир пайтда дунёнинг қайсидир бурчагида болалар бир бурда нонга зор, очликдан вафот этмоқда.

Рўзғоримизда у кам, бу йўқ, деб нолиганимизда, очликдан ўлаётган, боласини тирик қолиши учун жонидан кечаётган ота-оналар борлигини ёдга олишимиз керак. Шунда ҳар бир кунимиз, тинчлигимиз, хотиржамлигимиз нақадар буюк неъмат эканини англаймиз.

Сўзимиз якунида бегуноҳ болалар қони тўкилаётган диёрда ҳам тоза шамоли эсишини, осмонидан ўқ-дори эмас, тинчлик элчиси бўлган кабутарлар, лайлаклар учишини, жажжи болажонлар эса ҳеч қачон нонга зор бўлмаслигини яратгандан сўраймиз.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ўлимининг Ғазодагидек даражаси ҳеч қачон кузатилмаган