Бугун Хива шаҳрининг "Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси (WSF) ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  

Турнирда дунёнинг 15 давлати, жумладан, Австрия, Буюк Британия, Латвия, Покистон, Янги Зеландия, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 25 нафардан зиёд кучли спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақа қатнашчилари турнир дастурига кўра, "Оқтош харсанги", "Обкач", "Амударё қайиғини тортиш", 'Чўгирма отиш", "Мўйноқ лангарини тортиш", "Жалолиддин ва Амир Темур қиличлари" ҳамда "Пластик челленж" деб номланган 7 та шартни бажарадилар.

Турнир нафақат ёрқин спорт тадбири, балки спорт туризмини ривожлантириш, нуфузини ошириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятларини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hLYNBGtVurU" title="Xivada &quot;Pahlavon Mahmud – Bahodirlar o‘yini&quot; musobaqasi o&#39;tkazilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Эслатиб ўтамиз, халқаро тадбир 2019 йилда илк бор Хивада ўтказилган эди.

Марҳабо Мадаминова, Содиқов Аброр (+видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивада "Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини" мусобақаси ўтказилмоқда (+видео)