Тошкент давлат аграр университети Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, профессор, жаноб Раэ Квон Чунг билан шартнома имзолади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги таълим масканлари фаолиятини тубдан модернизация қилиш ишлари кенг қамровли амалга оширилмоқда. 

Хусусан, бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси қишлоқ хўжалигини фан-таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида, Тошкент давлат аграр университети фаолиятида илк бор, 2000 йилда нашр этилган «Технологиялар трансферининг методологик ва технологик масалалари» бўйича IPCC Махсус ҳисоботининг бош муаллифи сифатида 2007 йилда IPCCга берилган Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, профессор, жаноб  Раэ Квон Чунг билан шартнома имзоланди. 

Мазкур шартномадан асосий кўзланган мақсад келажакда мамлакатимиз ҳаётининг асосий бўғини бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига «Smart» технологияларни татбиқ этиш ва ривожлантириш борасида илмий изланишлар олиб бориш ҳамда илмий изланишлар натижасини ишлаб чиқаришга йўналтиришга тавсия беришдан иборат. 

Келгусида университет илмий жамоаси ва профессор Раэ Квон Чунг ўртасида имзоланган шартномадаги келишувга кўра, аграр соҳани пахтачилик, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ва яшил ўсимликлар етиштириш бўйича ҳамкорлик илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, таълим масканининг бакалавр талабаларига маъруза дарслари, магистр ва ёш тадқиқотчиларига илмий раҳбар бўлиб биргаликда илмий изланишлар амалга оширилади. Келишувнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири, профессор Раэ Квон Чунг билан ҳамкорликда университетда лабораториялар ташкил қилинади ва ҳар бир илмий ишланмалар ушбу лабораторияларда таҳлил қилинади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нобел мукофоти совриндори Ўзбекистонда аграр соҳа кадрларини тайёрлашда иштирок этади