Ғаллачилик ва пахтачилик инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, агар буғдойдан тайёрланадиган нон ва нон маҳсулотлари дунёнинг барча минтақаларида яшовчи аҳолининг асосий озиқ-овқат манбаси ҳисобланса, пахта инсон ҳаёти ва жамият тараққиёти учун зарур бўлган ўсимлик бўлиб, аҳамияти жиҳатидан ғалла, нефть, газ, олтин, металл қаторидаги маҳсулот ҳисобланади.

Хўш, улардан мўл ҳосил олиш, демакки, деҳқонни бойитиш, халқ эҳтиёжини тўлиқ қондириш нималарга боғлиқ? Юқори технологиядаги агротехник тадбирлар, томчилатиб суғоришни жорий этиш, самарадор ўғитларни қўллаш ва албатта сифатли уруғларга боғлиқдир.

Халқимиз бежиз “Экканингни ўрасан” демайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, афсуски йиллар давомида ҳосил тақдирини белгиловчи энг муҳим жиҳат – уруғчиликка етарли эътибор берилмади.

Маҳсулдор уруғлик танланмагани, сифатли тозаланмагани, юқори унумдор кимёвий моддалар билан ишлов берилмаслик, зараркунандалардан зарарсизлантирилмагани натижасида, пахта, бўғдой, маккажўхори, шоли, картошка экинларидан кўзланганидан 20-30 фоизгача кам ҳосил олиб келинди.

Энг ачинарлиси шундаки, бунга об-ҳаво, табиат инжиқлиги туфайли дея баҳона кўрсатилди, аммо аслида сифатсиз уруғ масаласи муҳокама қилинмади.

Статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, афсуски 2019 йилга қадар вилоятда экиш учун дея етиштирилган уруғлик бўғдой ва уруғлик чигит лаборатория синов таҳлилидан ўтказилган бўлсада, уларнинг барчаси, “давлат стандартларига мувофиқ” деб топилиб, сертификатланган.

Ҳайриятки, давлат раҳбарининг ташаббуси ва топшириғи билан уруғчилик, унинг сифат назорати тизими тубдан ўзгартирилди. Янги тузилма “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш Маркази” давлат муассасаси зиммасига қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштириладиган пахта, дон, уруғлик ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар сифатини баҳолаш вазифаси юклатилган.

Жумладан, пахта хом ашёсидан олинадиган пахта толаси, момиғи, техник чигит, дон ва дон маҳсулотлари, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экин уруғлари ва кўчатларни лаборатория синов таҳлилидан ўтказиб, уларнинг сифатини давлат стандартларига мослигини аниқлаш орқали мувофиқлик сертификатини бериш масаласини ҳал қилади.

Тармоқнинг моддий техник имкониятлари мустаҳкамланяпти.

–Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан лабораторияни модернизация қилиш лойиҳаси қабул қилинди, – дейди Марказнинг бош мутахассиси Ахрор Тиллаев. – 200 минг долларлик ускуналар олиб келинган. Ҳозир уларни ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

  • Пахта толасидаги 14 та сифат кўрсаткичларини аниқлаб берувчи жиҳозларда унинг нави, синфи, микронеери, узунлиги аниқланади, – дейди лаборатория мудири Ҳусниддин Тўраев.

Марказ мутахассислари энди ҳар бир уруғ намунасига ўта талабчанлик билан холис ёндошмоқдалар.

  • Мана бу чигитнинг намунаси. Унда хеч қандай ёзув бўлмайди. Биркаланган идишда олиб келинади. У рақамланган, штрих кодланган. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида шундай қилинган. У кимники, қандай нав, қаердан келтирилган, буларни мутахассис билмайди ва холис таҳлил ўтказиб натижалар эълон қилинади. Шундай усул қатъий бўлгани учун энг яроқли уруғ ажратилиб ҳосилдорлик ошишига сабаб бўляпти.

Афсуски, ҳали ҳам айрим бонитети паст майдонларда, агротехникага тўлиқ риоя этмаган ҳолда етиштирилган ғаллани “уруғлик” дея тавсифлашга тавсия қиладилар. Масалан, 

–2024 йил ҳосили учун 30 минг тоннадан ортиқ уруғлик ғалла жамғарилди. Уни қайта ишлаш, лабораторияда ўрганиш натижасида 27 минг тоннаси уруғликка лойиқ деб топилди ва сертификат тақдим этилди, – дейди Ахрор Тиллаев. –3 минг тоннаси уруғлик сифат кўрсаткичлари талабларига жавоб бермагани учун сертификатлаштирилмади ва қайтарилди.

Бундай ҳол пахта уруғчилигида ҳам учраётганини айтди, бош мутахассис:

–2024 йил ҳосили учун 8 минг тонна чигитни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ишлари амалга оширилди. Аммо унинг 4900 тоннасигина яроқли деб топилди ва уларга мувофиқлик сертификати тақдим этилди. Қарийиб 3 минг тоннага яқин уруғлик чигит лаборатория таҳлилларида стандарт талабларига жавоб бермагани учун қайтарилди.

Деҳқончиликда жумладан, уруғликка бўлган қатъий талаб натижаларини ушбу кўрсаткичлар ҳам намоён этмоқда.

Агар Фарғона вилоятида 2017 йилда деярли 130 минг гектар майдонга ғалла экилган бўлса, ундан 581 минг тонна ҳосил олинган. Ҳосилдорлик эса ўртача 45 центнерни ташкил этган. 2023 йилга келиб эса 34 минг гектар кам майдондан 780 минг тонна ғалла олиниб, ҳосилдорлик ўртача 81,4 центнерга етказилди.

Пахта ҳосилдорлиги ҳам қарийиб 60 фоизга ошди. Яъни,

Вилоятда 2017 йилда 98 минг гектарда пахта етиштирилиб, 220 минг тонна ҳосил олинди. Ўртача ҳосилдорлик бор-йўғи 22,4 центнер эди. 2023 йилда эса пахта майдони 20 минг гектарга қисқарди, аммо 2017 йилга нисбатан 70 минг тонна кўп пахта етиштирилди. Сабаби – ўртача ҳосилдорлик 15 центнерга ортиб, 37,6 центнерга етганида эди.

Бу рақамлар ҳеч қандай изоҳ талаб этмайди. Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш Маркази фаолиятига эътибор янада кучайтирилса, моддий техник базаси ҳамда жамоа малакали мутахассислар билан мустаҳкамланса бундан ҳам юқори натижаларга эришиш мумкин бўлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AocJHrBmcaE" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруғчилик – ҳосилдорликнинг бош омили (+видео)