Бугун далаларимиздаги мева-сабзавотлар ҳар қачонгиданда мўл-кўл. Айни пишиқчилик палласи. Бозорлар тўкин, нархлар барқарор.

Албатта, буларнинг барчаси аввало давлатимиз томонидан аграр тармоқдаги ислоҳотлар меваси, бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсули. Ўтган 4 ойда юртимиз далаларидан 515 минг тоннага яқин мева-сабзавотлар экспорт қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирганда 43 фоизга ёки 155.6 минг тоннага кўпайган. Ушбу маҳсулотлар салкам 300 миллион долларга хорижга сотилган.  

Албатта, бу кўрсаткичларга эришнинг ўзи бўлмаяпти. Хорижга маҳсулотни тез ва сифатли, барқарор нархларда етказиб бериш бугуннинг долзарб вазифаси. Масалан, Тошкент туманида 183 гектар майдонда гилос пишиб етилган. Шу кунларда ушбу маҳсулотлар даладан тўғридан-тўғри экспортга етказиб берилмоқда. Қуёш нурларидан тўйинган, ўзига хос ранглари билан ажралиб турадиган гилосларимиз кўплаб экспортёрларни жалб қилади. Бу ҳам бўлса боғбонларимизнинг маҳорати ва билими маҳсули ҳам дейиш мумкин.  

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги давлат инспекторлари экспорт-импорт жараёнларида зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш, фитосанитар хавфсизликни  таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, бугунги кунда экспорт ҳажмини оширишга ҳам бош-қош бўлмоқдалар. Мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон талаблари даражасига олиб чиқиш, экспортёрларга маҳсулотни сараланиши, қадоқланиши ва тўғри маркировкаланишига кўмаклашишдан иборат.  Зангиота тумани ҳам сабзавотчиликда Тошкент вилоятининг етакчи ҳудудларидан бири ҳисобланади. Айни кунларда далаларда иш қизғин. Ғалвир сувдан кўтариладиган палла. Деҳқон “пешона терисини” йиғиштириб олиб, иккинчи экинга тайёргарлик кўрмоқда. Уларнинг айтишича бу йил айниқса, пиёз, картошка, карамдан мўл ҳосил кўтарилган. Эндиги мақсад сабзавотларни маҳаллий ва хорижий бозорларга тез ва сифатли етказиб бериш.  

Маҳсулот даладан дастлаб музлаткич омборларига йўл олади. Узоқ масофага ташиладиган юк мижозларга сифатли етиб бориши учун аввал сараланиб, сўнгра совуқ ҳароратда бир кун сақланар экан. Ушбу усулда тадбиркор Мунис Сиддиқов йил бошидан буён 400 тонна пиёз ва 600 тонна карам маҳсулотларини экспорт қилди. Маҳсулотлар мижозларга сифатли етиб боргани ва уларнинг ишончини қозонгани учун экспортёрнинг қўли-қўлига тегмаяпти. Карантин назорати ҳам шу ернинг ўзида ўтказилади ва уларнинг хулосаси асосида юк машиналарига ортилган маҳсулот хорижий давлатларга йўл олади. Бу борада уларнинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш олдидан охирги манзили логистика марказидир.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/99rTGwLJVrI" title="Meva-sabzavot eksportida sifat va logistika" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Масалан, “Ўрта Овул логистика маркази” юзлаб тонна юкларни қабул қилиб, ҳужжатларини тайёрлаб хорижга чиқаради. Бу ерда    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Янгийўл ташқи иқтисодий фаолият маскани жойлашган. Давлат инспектори профессионал фаолиятини олиб бориши  учун барча шароитлар яратилган. Албатта қилинаётган саъй-ҳаракатлар энг аввало маҳсулотларимизнинг дунё бозорларида ҳаридоргирлигини ва экспорт ҳажмини ошириш, мева-сабзавотларнинг сифатини бузмасдан хорижий ҳамкорларга етказиб беришга қаратилгандир.    

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавот экспортида сифат ва логистика (+видео)