Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу дунёда азиз неъматлар кўп, лекин уларнинг орасида энг азизларидан бири китобдир. Дарҳақиқат, китоб инсоннинг энг яқин дўсти, катта маънавий хазинасидир. Мамлакатимизда Президентимиз томонидан китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришга, қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиляпти. Анъанавий “Ёш китобхон” каби кўрик-танловларнинг ташкил этилаётгани мазкур ишларнинг амалий тасдиғидир. Шу ўринда мазкур танловда фарғоналик ёшларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўтган даврда олтиариқлик Шарофат Исмоилова, Ўзбекистон туманидан Муҳаммадфозил Исмоиловлар танловнинг республика босқичида ғолиб бўлди. Президент совғаси автомашина билан тақдирланди.

Давлат фуқаролик хизмати бугунги кунда такомиллашиб, давлат хизматчилари зиммасига кўплаб вазифалар юклатилмоқда. Вилоятда айни пайтда 7 мингдан зиёд давлат хизматчиси бор. Албатта, улар ўртасида китобхонлик масаласи муҳим аҳамиятга эга. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди.  

Танлов белгиланган низом талаблари асосида ташкил этилди. Элликдан ортиқ бошқарма ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимларида кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси ошди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тақдирлаш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров, ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Иброҳимжон Ҳалимбеков ва бошқалар томонидан китобхонлик инсон маънавиятининг кўзгуси экани, хусусан, давлат хизматчилари учун китоб муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

[gallery-17640]

“Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринни эгаллади.

Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг қўшиқлари барчага манзур бўлди. Эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий ташкил этилади.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танловда энг муносиблар ғолиб бўлди