Мувофиқлик сертификатисиз темир-бетон ёнлар сотган корхонага 80 млн сўм жарима қўлланилди
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан ҳудудда назорат тадбири ўтказилди.
Тадбирда «О.Г.С.С» МЧЖ (номи ўзгартирилган) корхонаси (БР 100.30-18 маркали) темир-бетон ёнлар маҳсулотларини мувофиқлик сертификатисиз сотилгани аниқланди. Яъни корхона «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 29 ва 42-моддалари талабларига риоя қилмаган.
Аниқланган ҳолат юзасидан 80.1 млн сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, материаллар судга оширилган.
ЎзА