ФОТОРЕПОРТАЖ
Тадқиқотчиларнинг келтиришича, табиатнинг шифобахш неъмати бўлган асалнинг таркибида инсон организмига фойдали моддаларнинг қарийб 70 фоизи мавжуд экан. Шу маънода асаларичилик ривожи нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки аҳоли саломатлигини сақлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Водий гавҳари ҳисобланмиш Фарғона вилоятида мазкур тармоқ жадал суръатда ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда ҳудудда 2 мингдан ортиқ киши айнан асаларичилик билан шуғулланаёти. Ёзёвон туманидаги “Сойёни” МФЙда истиқомат қилувчи Акбарали Каримов улардан бири.
– Отам кўп йиллар мактабда дарс бериш бирга асалари кўпайтириш билан қўшимча даромад топган, – дейди А. Каримов. – Отамнинг ишини давом эттириб, кам бўлганимиз йўқ. Хонадонимизда айни кунларда 200 та асалари оиласини парвариш қиляпмиз. Кўпдан кўп қолади, деганларидек, асаларичиликдан топаётган даромадимиз чакки эмас. Бу йил харидорларга 200 та асалари оиласини 53 миллион сўмга сотдик. Бу бир йиллик харажатларимизни қоплаб, яна 20 миллион сўм соф даромад олишимизни таъминлади. Табиийки, асаларичиликдан олаётган бир йиллик фойдамиз бу билан чекланмайди. Чунки ҳар бир асалари оиласидан ёзда ўртача камида 6 килограммдан асал оламиз. Аҳамиятлиси, 1 тоннадан ошадиган ҳосилдан келадиган даромад ҳам тўлиқ соф фойда бўлади. Бу фактларни мақтаниш учун эмас, балки “Асалари боқсам фойда кўрарканманми?” деб иккиланаётган ёшларга мотивация бўлсин деб гапиряпман. Ундан ташқари 12 сотих ерда лимончиликни ҳам йўлга қўйганмиз.
[gallery-17578]
Қишлоқ шароитида томорқадан унумли фойдаланиб, ўзини ўзи банд этган, рўзғоридан барака аримайдиган Акбарали ака сингари омилкорларнинг Ёзёвонда сафи кенг.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА