Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ezgu film” студияси томонидан яратилган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди.

Халқимизнинг буюк фарзандларидан бири, давлат ва жамоат арбоби, саркарда Баҳодир Ялангтўшбий (Олчин) ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган мазкур фильм премьераси олдидан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Кинематография агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлари, фильм ижодкорлари иштирок этди.

– Тарихий фильмда бош қаҳрамон, яъни Баҳодир Ялангтўш образини ижро этишнинг масъулияти катта, албатта, – дейди Ҳабибулла Низомов. – Фильмда ўзига яраша қийинчилик туғдирадиган саҳналар кўп бўлди. Отда чопиш, қилич ўйнатиш, йиқилиш. Гарчи спортчи бўлсам-да, бу ролни ижро этиш осон кечмади. Ижодий жамоанинг бир куч бўлиб, бирлашиб ҳаракат қилиши натижасида мақсадимизга эриша олдик, деб ўйлайман.

[gallery-17566]

Фильм премьерасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, профессор Эркин Мусурмонов ва бошқалар сўзга чиқди.  

– Президентимизнинг  ташаббуслари билан яратилган мазкур фильм ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари бўлган Самарқандимиз, унинг ҳукмдори бўлган улуғ саркардамиз ҳақида эканлиги  бизга фахр ва ғурур бағишлайди,  – деди Э. Турдимов. – Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳани амалга оширишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон кинематография агентлиги билан бевосита ҳамкорликда ишлади. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов самарқандлик ижодкорлар, тарихчи олимлар билан бамаслаҳат фаолият олиб борди. Бир неча бор муҳокамалар бўлди ва ана шу ҳамкорликдаги ишимиз туфайли мазкур тарихий бадиий фильм яратилди.

Шунингдек, тадбирда фильмнинг ижодий жамоаси таништирилди.  

Ҳасан Тошхўжаев сценарийси асосида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан яратилган кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.  

30 май куни Тошкент шаҳрида ҳам “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьераси ўтказилиши режалаштирилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BPWDM07mCOo" title="“Bahodir Yalangtoʻsh” tarixiy-badiiy filmi premyerasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғ. Ҳасанов, Н. Зиёдуллаева, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми премьераси (+видео)