25 май куни Римдаги Бонапарт саройида мода оламининг энг довруғли фотосуратчиларидан бири Марио Тестинонинг «Гўзал дунё» кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Сўнгги етти йилни Тестино мода оламидан ташқарида янги мавзуларни излаб топишга бағишлади. Ўз ишининг моҳир устаси минтақа хусусиятларини ўрганган ҳолда мамлакатларнинг маданий қадрият тизимларидан илҳомланиб, янги кўргазма асосини ташкил этган бетакрор фотосуратларни тўплади.  

Кўргазмада Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб амалга оширган экспедициялари мобайнида тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда. Улар орасида Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Бухоро келинлари ҳамда курашчи полвоннинг суратлари ўрин олган.  

Шунингдек, тақдимотга Ўзбекистонда олинган Ахалтака тулпорларининг мультимедиа фотосуратлари ҳам қўйилган. Лойиҳа Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан тайёрланган.

Кўргазма 25 августга қадар ўз ишини давом эттиради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бонапарт саройида фотосуратчи Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда