Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликда кино ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқда. Айни мақсадга хизмат қиладиган битим лойиҳаси Россия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланди.
ТАСС ёзишича, биргаликда кино ишлаб чиқариш бўйича келишув лойиҳаси Ўзбекистон вакиллари билан хамкорликда, Маданият, Ташқи ишлар вазирликлари кўмагида яратилган.
Россия киноси ўзбек томошабинлари орасида анънавий тарзда машҳур. Ўтган йил кузда Тошкентда Россия киноси кунлари ўтказилди, дастурга кўра, болалар ва катталар учун фильмлар намойиш этилди.
Шунингдек, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ўртасида яқин икки йилга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилаётгани ҳам хабар қилинган.