Долзарб мавзу

Сув – бу оби ҳаёт, унинг ҳар қатраси бебаҳодир. Айниқса, бугунги кунда долзарб мавзуга айланган ичимлик сувини қадрлаш, уни асрашни бутун дунё  таъкидламоқда.  

Бу борада мамлакатимизда ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди. Истиқболли лойиҳалар йўлга қўйилди.

Ана шу лойиҳалар, ичимлик суви таъминоти, сувўлчагичлар муаммоси, сифат назорати, умуман, тизимдаги янгиликларга доир саволларимизга жавоб олиш мақсадида “Ўзсувтаъминот”АЖ масъул ходими Нилуфар Сапаевани суҳбатга тортдик.

–“Ўзсувтаъминот”АЖда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида бир қанча лойиҳалар амалга оширилаётганидан хабардормиз. Шулар орасидаги энг йирик лойиҳалар, амалга ошган ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?  

–Лойиҳалар ичида энг йирикларига тўхталадиган бўлсак, Сурхондарёдаги “Тўпаланг” сув омбори манбалари ҳисобига ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида 1,4 триллион сўм ҳисобига 147 км тармоқ тортилиб, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон туманларининг 300 га яқин маҳалласидаги  1,1 миллион нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди. Бу жуда катта натижа, деб айта оламиз. Шунингдек, Қашқадарёда “Оқсув-Деҳқонобод” лойиҳаси, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини ҳам айтишимиз мумкин. Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик суви тизимларини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича “Қодирия” сув иншооти реконструкция қилинди. Натижада 8 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Умуман, 300 мингга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Албатта, сўнгги йилларда ушбу катта лойиҳалар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, охирги 7 йил мобайнида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга 20 триллион сўм маблағ  йўналтирилган.  

–Айрим аҳоли вакиллари орасида сувнинг сифатига салбий баҳо бераётганлар ҳам учрайди, афсуски. Бундай вазиятларда улар истеъмол қилаётган сувни қандай текширтириши мумкин?  

–Агарда истеъмолчи истеъмол қилаётган сувининг сифатига эътирози бўлса, ўз ҳудудидаги сув таъминоти корхоналарига ариза бериши ёки Санитария- эпидемиология марказларига мурожаат қилиши мумкин. Мутахассислар сув таҳлилини олишгач, уч иш кунида сувнинг сифати ҳақида маълумотнома тайёрлаб беради. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, республикамиздаги сув тозалаш иншоотларида доимий равишда, яъни ҳар соатда сувдан намуналар олинади ва махсус таҳлил, текширувлардан ўтказилади. Тозалаш иншоотларимизда дарё ва каналлардан келаётган сувлар  тиндириш, фильтрлаш, зарарлантириш босқичларидан ўтади. Шунингдек, ҳар ой ҳудудлардаги лаборантлар режали равишда  таҳлиллар олиб келишади. Ичимлик сувининг сифати қониқарли ёки қониқарсиз эканлиги аниқланади. Лабораторияда белгиланган 28 та кўрсаткич бўйича таҳлил олиб борилади. Яъни сув тозалаш иншоотидан чиқиб кетаётган сув сифати белгиланган меъёрларга жавоб беради. Лекин, афсуски, турли сабаблар билан гоҳида авария ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Бундай вазиятда қувурга қум, тупроқ кириб кетиш эҳтимоллари ҳам бор. Табиийки, мана шундай вақтда сув сифати бузилиши мумкин. Бунда авария бартараф этилгунга қадар сув таъминоти вақтинча узилади.

–Сувўлчагичлар билан боғлиқ муаммоларда, қаерга мурожаат қилинади? Исталган сантехникни чақириб, ҳисоблагични таъмирлатиш мумкинми?

–“Ўзсувтаъминот” АЖ тасарруфида “Сувўлчагичхизмати АЖ” ташкил топганига бир йилдан ошди. “Сувўлчагичхизмати АЖ” сув ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан ўтказиш ҳамда таъмирлаш хизматларини амалга оширади. Шунингдек, ичимлик суви ва оқова тармоқларини тортиш, улаш ҳамда таъмирлаш, жисмоний ва юридик шахсларга совуқ сув ҳисоблагичларини ечиш, ўрнатиш, алмаштириш ҳамда рўйхатга олиш хизматлари ва барча турдаги сантехника хизматларини бажаради. Асосийси, кўрсатилган хизматлар учун 6 ой кафолат беради. Яъни ўрнатилган сувўлчагичларингиз қонунчилик ҳужжатларига тўғри келишига кафолат беради.

Истеъмолчиларга хизматларни ўз ишининг усталарига ишонишни тавсия қилган бўлардим. Ижтимоий тармоқлардан “Сувўлчагичхизмати АЖ” деб қидирув беришса, барча маълумотлари, манзиллари чиқади.

–Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифлари қандай белгиланади? Улар аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга қандай таъсир кўрсатади?

–Бугунги кунда марказлашган тизим орқали аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик суви етказиб бериш бирмунча машаққат, меҳнат ва харажатларни талаб этади. Республика бўйича ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари нархлари (тарифлар)ни белгилашда ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофалар, ичимлик суви ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар эътиборга олинади. Ичимлик суви тариф даражалари шакллантирилишида кўплаб омиллар ҳисобга олинади. Жумладан, ёқилғи-энергетика ресурслари тарифлари ўсиши, иш ҳақи миқдори ўзгариши ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ошиши, асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари суммаси кўпайиши, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари ўзгариши, халқаро молия институтлари кредитларига асосий қарз ва фоиз шаклидаги харажатлар қайта кўриб чиқилиши, сувни тозалаш, истеъмолчиларга етказиб бериладиган сув ва канализация хизматлари аниқлаштирилган ҳажмлари ва тариф даражаларига таъсир этадиган бошқа омиллар ҳамда сув ва оқова сув таркибида ишлатиладиган реагентлар (хлор, алюмин сулфат, натрий гипохлорит ва техник туз) учун харажатларнинг ўзгариши ҳисобига ичимлик сув ва канализация хизматлари тарифлари шакллантирилади. Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва канализация хизматлари кўрсатиш учун харажатларнинг асосий қисмини электр энергияси харажатлари ташкил этади.

Амалга оширилаётган тизимли ишлар аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш заруратини тақозо қилади. Бу эса соҳага инвестицияларни жалб этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини беради. Буларнинг бари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича хизматлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/IFU0byw6Wb4?si=gf8YgbTUoATN1-ya" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нилуфар Бозорова,  

Аброр Содиқов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминотида бозор механизмларига ўтиш – давр талаби