Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника олий ўқув юртлари ректорлари анжумани доирасида йигирмадан ортиқ шартнома имзоланди. Бу ҳақда “Русский мир” нашри ёзган.

Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда икки давлатнинг ўттиздан зиёд олий ўқув юрти вакиллари – 100 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этди.

Анжуман олий техника таълимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди. Конференция доирасида қабул қилинган ҳужжатлар Россиянинг  етакчи университетлари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтиришни назарда тутади.

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасьев иштирокчиларга мурожаат қиларкан, айни пайт мамлакатнинг технологик суверенитетга эришишини таъминлашга қаратилган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани, экспертлар бу борадаги ишланмалар билан ўзбекистонлик ҳамкасбларни таништиришга тайёрлигини таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Ўзбекистон: Ректорлар анжуманида 20 дан ортиқ шартнома тузилди