Самарқанд шаҳрида Хитойнинг “Shanghai SUS Environment Co Ltd” компанияси билан ҳамкорликда чиқиндини қайта ишлашга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этилади.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Шукуров ва мазкур компания бош директори Цзишен Лонг учрашувида шундай келишувга эришилди.  

Ўзаро мулоқот чоғида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан тадбирлар режаси белгилаб олинди.  

Корхонада кунига 1000 тонна чиқиндини қайта ишлаб, ёқиш орқали 20 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқарилиши мўлжалланмоқда. Муҳими, янги корхонада 70 та иш ўрни яратилади.  

“Shanghai SUS Environment Co., Ltd.” кенг қамровли глобал компания бўлиб, унинг фаолияти инвестициялар, чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари, улардан фойдаланиш ва технологик такомиллаштириш, экосаноат паркларини қуриш билан боғлиқ. 2023 йилда бутун дунё бўйлаб 78 та WtE лойиҳасига сармоя киритган.

2008 йилдан буён мамлакатимиз билан ҳамкорликда ишлаётган компания томонидан яқинда Қашқадарё вилоятида ҳам шундай корхона қурилиши лойиҳаси бошланган.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади