Анжуман Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан Палатанинг яқин ҳамкорлари – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Кадастр агентлиги кўмагида ташкил этилди.

1-Миллий конгресс ишини Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошқариб бормоқда.

Ўзбекистон нотариуслари  1- Миллий конгресси қатнашчиларини Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов номидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев муборакбод этиб, тадбир ишига муваффақиятлар тилади.

1-Миллий конгресс қатнашчиларини Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ҳам табриклаб, Ўзбекистон нотариат тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан халқаро майдонда мамлакат нуфузини яхшилашга қаратилган ҳаракатларнинг ижобий натижасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга Конгресснинг жуда ҳам муҳим мавзуга бағишланганлиги, мерос иши доимгидек жамиятда долзарблиги, бугунги нотариуслар кенгашида ушбу мавзунинг муҳокамаси мерос масалаларида камчиликларни бартараф этишга ёрдам беришини эътироф этди.

Конгресс  аҳоли учун жуда долзарб – “Меросни расмийлаштириш борасида мавжуд  муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш” мавзусининг муҳокамасига бағишланган бўлиб, унда тегишли соҳалар мутахассислари ҳамда нотариуслар томонидан меросни расмийлаштиришдаги муаммолар ва ечимлар, таклифлар муҳокама этилмоқда.

Конгрессда   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбари Е.Канязов “Интеллектуал мулк қонунчилигида мерос институти” мавзусида сўзга чиқди. Долзарблиги сарлавҳасидан ҳам кўриниб турган маърузада маърузачи бугун жамиятимизда янги бўлган интеллектуал мулкни мерос қилиб қолдириш ва унинг қонун билан муҳофаза қилинишига батафсил тўхталиб ўтди.

Анжуман қизғин давом этмоқда.

Ў.Баротов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нотариусларнинг 1-Миллий конгресси