Япониядаги жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш дастурида стартга чиққан ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 5.18 метр натижа қайд этиб, жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, бу борада аввалги рекорд ҳам айнан Асиланинг ўзига тегишли эди. Вакилимиз 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 5.18 метр натижа кўрсатиб, олтин медаль ва «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияга эга чиққан эди.

Бугунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асила Мирзаёрова рекордини янгилади