25 май куни мамлакатимиздаги барча мактабларда ўқув йили муваффақиятли якунланиб, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Бу сана ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги энг унутилмас ва ҳаяжонли онлар бўлган ушбу жараён юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табриги барчанинг қалбига қувонч ва ҳаяжон бағишлади.

2023/2024 ўқув йили якунига бағишланган тантанали тадбир барча жойларда бўлгани каби Тошкент шаҳридаги 86-мактабда ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди.

Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табригини Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўқиб эшиттирди.

Дарҳақиқат, юртимизда навқирон авлоднинг билим олиши йўлида барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Янги Ўзбекистон ёшлари бундай эътибор натижаси ўлароқ, янги-янги ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Ёшлар Ўзбекистонни янада кучли ва ривожланган давлатга айланиши йўлида ўз салоҳияти, билимини сафарбар этса, кўзланган юксак марраларга албатта эришамиз.

[gallery-17547]

- Таълимга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳар бир ўқитувчини ўзи устида ишлашга, тинимсиз изланишга ундамоқда, - деди пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 86-мактаб ўқитувчиси Каттабек Очилов. - Президентимиз ўқитувчилар ойлигини минг доллар миқдоридаги суммадан ошириш борасидаги ташаббуслари мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди. Мен шундай моддий манфаатдорликдан баҳраманд бўлаётган педагоглар сафида эканимдан жуда мамнунман. Ўқитувчилар ўзларига тааллуқли бўлмаган ортиқча юмушлар, оворагарчиликлардан озод  этилди. Буларнинг бари ўз устимизда кўпроқ изланишга туртки бермоқда.  

- Мактабимиз билимларни баҳолашда янгича тизимга ўтилган, - деди мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Дилрабо Нажмиддинова. - Тўғри, аввалига озгина қийинчилинклар ҳам бўлди. Лекин ҳозир ушбу тизим афзаллигини устозлар, ўқувчилар  ҳам эътироф этмоқдалар. Натижада олти нафар ўқувчи олтин медалга, тўрт нафар ўқувчи кумуш медалга муносиб топилди.

- Бугун қувончли ва ҳаяжонии кун, - деди 86-мактабни олтин медаль билан тамомлаётган Севинч Шавкатова. - Мактаб билан хайрлашиш оғир, дўстларимиз бир-биримизга жуда ўрганиб қолганмиз. Тўғриси, ҳаётнинг кейинги босқичига қадам қўйишда қайсидир маънода хавотирланаяпмиз. Негаки, устозлар, ота-онамизнинг ишончини оқлаш зиммамизга катта масъулият юклайди. Давлатимиз раҳбарининг биз - битирувчиларга йўллаган табригидан жуда мамнун бўлдик.

Тантанали тадбирда ўқув йилида улкан ютуқларга эришган ўқитувчиларга "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар топширилди. Айни пайтда энг  фаол ота-оналар, турли танловларда, спорт мусобақаларига яхши натижалар кўрсатган  ўқувчилар тақдирланди.

Педагоглар, ўқувчилар, ота-оналар таълимга кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.

Тантанали тадбирда жонажон Ўзбекистонимизни, истиқлолимизни, ёш авлодга кўрсатилаётган эътиборни тараннум этувчи қўшиқлар янгради. Маърифатпарвар боболаримиз орзу-интилашларини намойиш этувчи театрлаштирилган бадиий дастур тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлайди.

Сўнгги қўнғироқ янграйди... Қалблар ҳаяжонга лиммо-лим тўлади. Мактабдаги таълим поёнига етди. "Хайр, мактабим!" қўшиғини барча жўровозликда ҳаяжон билан куйлайди.  

Айни пайтда катта ҳаёт йўлидаги синов ва имтиҳонларни муваффақиятли енгишида битирувчиларга  омад, Ватан, халқ, ота-она, устозлар олдидаги бурчни, масъулиятни теран англашларини тилаб қоламиз! Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!

Назокат Усмонова, Носиржон Хайдаров (суратлар), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг катта ҳаёт сари илк қадамлари қутлуғ бўлсин!