24 май санаси Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети жамоаси ва собиқ талабалар учун айниқса эсда қоларли кун ҳисобланади. Сабаби 2018 йилда айнан мана шу санада Унверситет ташкил этилган. Бугун ушбу университетнинг 6 йиллиги кенг нишонланди.

Тадбирда ҳукумат вакиллари, хорижий ҳамкорлар, битирувчилар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ОАВ вакиллари, профессор ва ўқитувчилар, санъaткорлар ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир бошида университетнинг бугунги кунгача эришган ютуқлари ҳақида маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, Университет тизимида дастлаб 2018 йилда 3 та факультет, 2 та кафедра бўлган. 2019 йилда 5 та кафедра, 2020 йилда 6 та, 2021 йилда 9 та ва бугунги кунга келиб  10 та (Ижтимоий-гуманитар фанлар, Ўзбек тили ва адабиёти, Медиа назарияси ва амалиёти, Ҳарбий ва спорт журналистикаси, Халқаро ва аудиовизуал журналистика, Хорижий тиллар, Рақамли медиа ва Интернет, Медиаменежмент ва медиамаркетинг, Медиадизайн, Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар) кафедралар фаолият олиб бормоқда.  

Университет ташкил этилган йилда 8 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 10 та магистратура мутахассисликлари фаолияти бошланган, 2022-2024 ўқув йилида 17 та бакалавриат таълим йўналиши ва 17 та магистратура мутахассисликларига етди.  

Университетда бугунги кунда 3355 нафар (кундузги бакалавриатда - 1796 нафар, магистратурада – 217 нафар, сиртқи шаклида – 1150 нафар, кечки таълим шаклида-192 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.

Бугунги медиа макон, тезкорлик билан ривожланаётган давр ҳар томонлама профессионал журналист кадрларни етиштириб беришни тақозо қилади. Бу борада қисқа муддатда бўлсада, қатор ишларни амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда. Тадбир давомида битирувчилар ва устозларни тақдирлаш маросимлари ўтказилди, университетнинг тарихи ва келажакдаги режалари ҳақида сўз борди.  

Шу ўринда, университетнинг келажакдаги ютуқлари ва у етиштирган билимли, шижоатли журналистлар сони янада кўпайишини тилаб қоламиз.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gsqygPC-OmY?si=yxCai9yBFaX30K_N" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЖОКУ 6 ёшга тўлди (+видео)