Юртимизда ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини, аҳолининг китобхонлик савиясини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни ҳудудларда оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан “Фарзандим учун бир китоб” акцияси эълон қилинди.

Ангрен шаҳар 43-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоаси ва ота-оналари ушбу ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари, инспекторлар, фахрийлар, мактаб битирувчилари, шу билан бирга Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари С.Анарбоев ҳамда Ангрен университети ректори К.Синдоров ўзларининг совғалари билан иштирок этди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур саъй-ҳаракатлар таълим муассасалари кутубхоналарининг китоб фонди ошишида ҳам катта ёрдам бўлмоқда. Хусусан, 43-сонли ИДУМ кутубхонасига 5 мингдан зиёд бадиий, илмий китоб келтирилди. Тадбир давомида мактабнинг истеъдодли ўқувчи- ёшлари ўзларининг бадиий мусиқий чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарзандим учун бир китоб” лойиҳаси оммалашмоқда