Янгиер шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби вилоятда ягона бўлган “инновацион мактаб” мақомини олди.

Мактаб кутубхонасида қарийб қирқ йилдан буён фаолият олиб бораётган Салима Азизова сўнгги ижобий ўзгаришлардан миннатдор. Ахир, унинг севимли кутубхонасидаги китоблар сони 1200 тадан 3064 тага етди. Қолаверса, кутубхона ҳар куни китобхонлар билан гавжум. 

Мамлакат иқтисодиётининг таянчи бу саноат ҳисобланади. Улкан миқёсдаги завод-фабрикаларнинг замон билан ҳамнафас ва барқарор ишлашида эса, аввало, айнан мактаб даврларида кимё фанидан олинган билимлардан бошланиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шуларнинг барчасини инобатга олиб, мазкур инновацион мактаб Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали билан ҳам ўзаро ҳамкорлик ўрнатган. 

Шунингдек, ишлаб чиқаришда инсон меҳнатини ва ортиқча сарф-харажатларни камайтириш учун робототехника йўналишида олиб борилган изланишлар асосий ролни ўйнайди. Мактабда келажак касби эгалари учун алоҳида хона ажратилган, зарур техникалар билан таъминланган ва дарсларга малакали устозлар жалб этилган. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари учун дурадгорлик, қизларга пазандачилик ва тикувчилик касбларини ўргатувчи тўгараклар ҳам ташкил этилди. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Инновацион мактаб” фаолиятини бошлади