Бир келиб кетинг, қишлоғимизга...

Ёшлигимда эшитган ушбу қўшиқ йиллар ўтгани сайин дилимга янада яқинлашиб бормоқда. Қўшиқни тинглаганда олис болалик хотиралари, тароватли боғлар, кетмонига суянган самимий ва оддий меҳнаткаш инсонлар қиёфаси кўз ўнгимда гавдаланади.

Ҳозирда юртимизда, хусусан олис гўшаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари қишлоқлар қиёфасини янада ўзгартириб юборди, шаҳарга тенглашаётган қишлоқлар жамолини кўриб дилингиз завққа тўлади. Замонавий уй-жойлар, шаҳарникидан қолишмайдиган шарт-шароитлар, албатта, замондошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун яратилаётганлиги айни ҳақиқат. 

Аммо, жойларда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари айрим жойларда аҳоли талаб ва истакларини тўлиқ қониқтиряпти деб бўлмайди. Буни биргина Сергели тумани Хонобод қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Беруний кўчаси мисолида кўриш мумкин. Беруний кўчаси илгари Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли эди. Ҳозирда Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудига киритилган. Бундан етти, ўн йиллар илгари аҳоли сони ҳозиргидек зич бўлмаган. Ўз ўзидан бу машиналар қатнови кўпайишига ҳам сабаб бўлади. Ҳозирда ҳар бир хонадонда икки ёки учтадан машина бор. Маҳаллаларда уй-жой қурилиш ишлари бораётганлиги сабаб, кўплаб юк машиналарининг қатнови ҳам кўпайган. 

2023 йилнинг кеч кузида кўчага пиёдалар йўлаги ётқизилди. Аҳоли бундан анча хурсанд бўлди. Аммо, хурсандчилик узоққа чўзилмади. Ичимлик суви тармоғини тортиш учун кўчада қазиш ишлари бошланди. Аслида ичимлик сувидан муаммо йўқ эди. Нима сабабдан янгилаш керак бўлиб қолган буни, албатта, мутасаддилар билади. Кўчага тортилган сув узатиш қувурлари яримига келиб тўхтаб қолди. Қолган қисмида ишлар олиб бориладими, йўқми, бу аҳоли учун мавҳум. Шундан бўлса керак кўча кун сайин чуқурлардан иборат бўла бошлади. Аҳоли лой кечиб, сув кечиб қишни ўтказди. 

Муаммони ҳал этиш учун кўплаб мутасадди ташкилотларга мурожаат этилди. Улардан садо бўлмагач, “Миллий” телеканалга мурожаат этилди. Телеканалнинг “Миллар” таҳририяти ижодкорлари маҳалладаги аҳволни ўрганиб тасвирга олди. Тайёрланган тасвирлар “Чуқур санайми” номи билан эфирга узатилди. Шундан сўнг юқори ташкилот вакиллари ҳаракатга тушиб қолди чоғи, кўчада таъмирлаш ишлари бошланди. Бироқ бу кўпга чўзилмади. Аҳолининг энди кўчамиз тартибга келиб қолар деган ўйлари хом хаёлга айланди. Ҳозир кўчанинг аҳволи аввалгисидан ҳам баттар бўлди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KBmdXcvaEH0" title="Аросатда қолган кўча қачон таъмирланади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

–“Миллар”да тасвирга олишда қатнашиб ўз фикрларимни айтдим, – дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Ниғмат Қулқодиров. – Телевидение ходимларидан жуда хурсандмиз. Кўчадан кўтарилаётган чангдан нолиган эдик. Таъмирлаш ишлари бошланди ва кўчадаги чуқурлар тўлдирилди. Аммо, машиналар чуқурларни санамай қолди. Сабаби, чуқурлар ўрнида узундан-узоқ денгиз тўлқинини эслатувчи қатламлар ҳосил бўлди. Машиналарнинг тезлиги камайди, кўчадан чанг кўтарилмай қолди. Шунингдек, қатнов тўрт беш бараварга камайди. Машиналар тезлигини, қатновини бу орқали эса чангни камайтириб берган “Миллар”га минг раҳмат. Ҳар бир танқидий тасвир сўнгида мухбир “Миллар” бу мавзуга натижа бўлмагунча қайтаверади” деб таъкидлайди. Бир илтимосимиз, мавзуга қайтмасдан, бирор мутасадди ташкилот вакили бош бўлиб, бизни етти-саккиз йил илгариги равон кўчамизни қайтариб беришса бўлгани. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаган “... халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир” сўзлари бугун ўз исботини топаётганлиги эртанги кунга катта ишончдир. 

Юртбошимиз айни ҳақ гапни айтган. Биз айнан бугун ижобий ўзгаришларни кўришни истаймиз. Бунга эса тўла ҳақлимиз. Юртимизнинг энг чекка жойларидаги бунёдкорлик ишларидан хабардор бўлиб турган бир пайтда, шундоқ шаҳар биқинида жойлашган кўчаларнинг аянчли аҳволидан куюнмай бўладими. Зангиота туманидан Сергели туманига ўтган кўчага ўгай кўз билан назар солиш қачонгача давом этади.

Бир келиб кетинг, қишлоғимизга... Бу қўшиқда қишлоқларнинг, кўчаларнинг ободлиги, юрт фаровонлиги, инсонларнинг ҳаётдан розилиги куйланган. Тез орада Беруний маҳалласи аҳолиси ҳам бу қўшиққа жўр бўлишларига ишонамиз. 

Асрор Сулаймонов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аросатда қолган кўча қачон таъмирланади? (+видео)