“Навоийуран” давлат корхонасида замонавий бошқарув тамойилини амалиётга татбиқ қилиш бўйича жадал иш олиб бориляпти. Хусусан, жорий йил март-апрель ойларида жамоада 2 хил халқаро стандарт Ахборот хавфсизлиги менежменти – ISO 27001 ва Энергетика менежменти – ISO 50001 тизими талаби жорий этилиб, сертификатлаштириш аудити муваффақиятли амалга оширилди.

Шу муносабат билан “Cert International” халқаро сертификатлаш ташкилоти бош аудитори Риад Ибрагимов бош директор Жамол Файзуллаевга тегишли сертификатларни расман топширди.

Аввалроқ, 2023 йил майда “Навоийуран” 3 хил халқаро ISO стандарти талабини жорий этиб, Сифат менежменти – ISO 9001, Экология менежменти - ISO 14001 ва Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш менежменти - ISO 45001 сертификатларини қўлга киритган эди.

Ушбу муваффақиятлар давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 июлдаги “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш миқдорини ошириш ҳамда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жамоани трансформация қилиш, жумладан “Environment, Social & Governance” (ESG) тамойилини жорий этиш борасидаги ташаббуси самарасидир.

Навбатдаги икки нуфузли халқаро ҳужжат қўлга киритилиши ва жами халқаро ISO стандарти сертификатлари сони 5 тага етказилиши “Навоийуран” томонидан замонавий иш услубларини ўзлаштириш орқали халқаро майдонда корхона нуфузини кўтариш йўлида олиб борилаётган фаол ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

“Навоийуран” ДК ахборот хизмати,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран” ДК халқаро рейтингда юқорилади