АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака (тест) синовларидан ўтказиш якунлари юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, педагогларни аттестациядан ўтказиш учун вазирлик томонидан малака тоифасини бериш амалиёти такомиллаштирилди ҳамда инсон омилисиз ўтказиладиган янги тизим жорий қилинди. Малака синов жараёнлари республика бўйлаб 2024 йил 15 апрель куни бошланди ҳамда май ойининг 20 кунига қадар давом этди. 

Синовларда қатнашиши режалаштирилган 198 минг 446 нафар педагогнинг 95,71 фоизи иштирок этди, 10 минг 837 нафар номзод педагогнинг 5,54 фоизи малака (тест) синовида турли сабаблар билан иштирок этмади. 120 нафар педагог ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузгани сабабли синов жараёнларидан четлаштирилди ҳамда бу ҳақда ўрнатилган тартибда далолатномалар расмийлаштирилди. 8 минг 913 нафар иштирокчи (4,7 фоиз) олий тоифага эга бўлган бўлса, 14 минг 32 нафар (7,4 фоиз) педагог мутахассис лавозими учун етарли балл тўплай олмади. 

Малака (тест) синовларида ўртача балл натижалари бўйича Бухоро (62,53), Хоразм (60,5) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (60,15) педагоглари энг юқори балл кўрсаткичларига эришди. Тест синовларини ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади. 

Аттестация натижаларига кўра, педагог кадрларнинг 8 минг 913 нафари (4,7 фоиз) олий тоифа, 25 минг 261 нафари (13,3 фоиз) биринчи тоифа, 46 минг 662 нафари (24,6 фоиз) иккинчи тоифа ва 11 минг 36 нафари (5,8 фоиз) мутахассис тоифасига эга бўлди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака тест синовларида айрим педагоглар мутахассис лавозими учун етарли балл тўплай олмаган