Шўрчи туманидаги Кўклам маҳалласида яшайдиган Шерзод Холматов мўъжазгина иссиқхонасида ўнга яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотини парваришлаб, мўл ҳосил олмоқда.

Иссиқхонада помидор, банан, мандарин, лимон, булғор қалампири, бодринг, мандарин, папая каби ўсимликлар етиштирилмоқда. 

– Эртаги қовун-тарвуз парваришлашни ҳам йўлга қўйдик, –дейди Шерзод Холматов. – Ўтган йили банан кўчатларини ҳам эккан эдик. У бир йилда ҳосил бера бошлайди. Тўрт фаслда ҳам мева тугади. Баҳор, ёз ойларида ҳаво ҳароратининг иссиқлиги сабабли ҳосили мўл ва баракали бўлади. Битта ҳосил бергач, ўша навда кесилади. Ёнидаги ҳосил бера бошлайди. Бу пишгунча униси ҳосил тугишга тайёр бўлиб қолади. Битта банан бир пайтнинг ўзида 300 донагача мева бериши мумкин.  

Ихчам иссиқхонани даромад манбаига айлантираётган тадбиркорнинг айтишича, у бананнинг “Королевская” навини эккан. Бўйи 180-2 метрга етгач, ҳосилга киради. Бананнинг “Супер карлик” деган нави бир метр ўсганда ҳосил беришни бошлайди. Уни уй шароитида тувакларда ҳам етиштирса бўлади.  

Тижорат банкидан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олган тадбиркорга томорқасининг 4 сотих ерида барпо этган иссиқхонадан оқилона фойдаланиш яхшигина даромад келтираётир. Шу йил оила бананнинг ўзидан юз миллион сўм даромад олишни мўлжалламоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда банан парваришланмоқда