Мамлакатимизда аҳолига жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар билан янгилаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифлар, жумладан имтиёзли ва бепул, чекланган ва чекланмаган ҳамда рағбатлантирувчи тарифлар белгилангани ҳамда автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилгани аҳолига қулайликлар яратмоқда, жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ҳудудларда йўловчи ташиш транспорти тизими йўлга қўйилиш ҳолати ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида қайд этилганидек, тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шаҳар жамоат транспортига мўлжалланган автобуслар сотиб олишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди. Соҳада амалга оширилган ишлар натижасида жамоат транспорти етиб бормаган 1 минг 81 та аҳоли пункти мунтазам транспорт қатнови билан қамраб олинди. 2023 йилда республика бўйича 1 минг 203 та автобус, 782 та микроавтобус харид қилинган.    

Жамоат транспорти хизматларини яхшилаш билан бирга, автомобиль йўллари сифатини ошириш ҳам муҳим масалалардан биридир. Тадбирда бу борадаги ишларга ҳам эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, 2024 йилда ҳудудларда 6 минг 840 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланиши режалаштирилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида 3 676,3 км қисми тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилган. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш бўйича 40 дан ортиқ стандарт ва меъёрий ҳужжатлар илғор хорижий тажриба асосида қайта ишлаб чиқилади.    

Халқ вакиллари жойлардаги ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда  аҳолининг йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, қатнов мунтазамлиги, хавфсиз, сифатли ва қулай транспорт хизматларини кўрсатиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, жамоат транспорти ҳаракати устуворлигини таъминлаш борасидаги ишларнинг етарли эмаслигини танқид қилди. Шундан келиб чиқиб,  барча ҳудудда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, йўналишлар тармоғини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.    

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти: 2023 йилда республика бўйича 1 минг 203 та автобус харид қилинган