Жорий йилнинг 24 - 28 май кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган (ECG Film Festival) олтинчи Британия халқаро кинофорумида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали (муаллиф Шуҳрат Ҳайитов) томонидан тайёрланган Шароф Рашидов фаолиятига бағишланган ҳужжатли кинофильм намойиши бўлиб ўтади.

Кинофестивалга 22 мамлакатдан юзлаб кино фильмлар тақдим этилган бўлиб, улар орасида «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси бўйича финал босқичига муаллиф Шуҳрат Ҳайитовнинг «Sharaf Rashidov-the Inspirer for the Development of Mirzachul (Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси)» номли хроникал ҳужжатли фильми чиққан. 

27 май куни Premier Cinemas Romford кинотеатрида намойиш этиладиган мазкур фильмда таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг таржимаи ҳоли, жумладан, унинг Мирзачўлни ўзлаштиришдаги жасорати, мамлакат қишлоқ ҳўжалигининг танглик ҳолатидан олиб чиқишдаги ўрни, ирригация, милиорация ва бошқа йўналишлардаги фаолияти ёритилади.

28 май куни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шароф Рашидов ҳақидаги ҳужжатли фильм Британияда ўтказилаётган кинофестивалда намойиш этилади