Журналист суриштируви

Баҳорнинг сўнгги кунлари ёғингарчиликларга мўл бўлди. Ўз навбатида кучли ёғаётган ёмғир тоғли ҳудудларда катта селларнинг келишига замин яратмоқда. Баъзан унинг оқибатлари талофатли бўлмоқда. Хусусан, сел йўлига қурилган кўприклар бардош бера олмай ўпирилиб тушмоқда ва бу аҳолига ноқулайлик туғдирмасдан қолмаяпти.  

Яқинда ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Тошбулоқ қишлоғида жойлашган сел йўлига қурилган, остига тўртбурчак бетон қувур ўрнатилган йўл катта сув келиши натижасида ўпирилиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди.  

Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида фотомухбир билан айтилган манзилга бордик. Ҳақиқатдан сел сувлари йўлни ва унинг остига қўйилган тўртбурчак бетон қувурларнинг ярмидан кўпини вайрон қилган. Бир томони жарликка айланиб кетган ва пастликда тартибсиз ағанаб ётган бетон қувурларнинг ҳолати сел сувининг нақадар шиддат билан оқиб ўтганини кўрсатиб турибди.

Бузилган йўлга ёндош яшайдиган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашар эканмиз, сел сувлари нафақат йўлни, балки уларнинг томорқасига экилган экинларини ҳам вайрон қилганини таъкидлайди.  

– Бундан адашмасам 8-9 йил олдин ҳам сел келиб йўлни ўпириб кетганди, – дейди Хайрулло бобо Пўлатов. – Кейин таъмирлашганди. Мана бир неча кун олдин яна катта сув келди ва ювиб кетди. Томорқамизни ҳам вайрон қилди. Экинларни қайта экамиз энди. Ёғингарчилик кўп бўлди бу йил. 5 май кунидан бошланганди.  

Асосий йўл ўпирилиб кетгач, йўл қурилиш ташкилоти вакиллари транспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун унинг ёнидан шағал тўкиб айланма йўл қилишган. 

– Бу йўл 4К284 “Чоршанбе-Камар-Оммоғон” автомобиль йўлининг 18 километрида жойлашган бўлиб, Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги йўл ҳисобланади, – дейди корхонага қарашли 197-сонли йўл бўлими йўл устаси Мухлис Гадоев. – Тошбулоқ қишлоғида жойлашган йўл кучли ёмғир натижасида келган сел сувлари натижасида шундай ҳолатга келиб қолди. Шундай бўлсада, қатнов тиклаб  турилди, тўхтаб қолмади, бу томондан айланма йўл қилиб қўйдик. Бетон устунларни кўчириб, хавфсиз ҳолатга келтирдик. Йил якуни билан қайта реконструкция қилиниб йўл тикланади, насиб бўлса.  

Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, сел келиши ва йўлнинг ўпирилишидан уларнинг молига ва жонига талофат етмаган, аммо йўлсозлар қўшимча айланма йўл қураман, деб аҳолига сув ўтадиган каналчани кўмиб юборган. Бу эса иккинчи муҳим муаммони келтириб чиқарган. Яъни аҳоли оқова сувсиз қолган. Ҳатто ичимлик суви сифатида ҳам фойдаланардик ундан, дейди вакиллар.  

– Мана шу канал бизнинг оби ҳаётимиз, – дейди Турсунпўлат Маҳмудов. – Уч-тўртта қишлоқ аҳолиси шу каналчадан оқиб турган сувдан ичимлик суви сифатида ва томорқаларини суғориш учун фойдаланади. Йўлчилар каналимизни кўмиб ташлади. Сув бизга қачон келади номаълум бўлиб қолди. Кўмилганига ҳам 15 кундан ошди. Ҳадемай ёз келади. Кунлар исиб кетади. Экинларимизга сув жуда зарур. Ҳамманинг томорқасида экинлари, дарахтлари, токлари бор. Бошимиз қотган. Аслида шу йўлни сифатли қилиб қурганда бунақа бўлмасди. Биздан юқоридаги қишлоқда ҳам сел йўлига шундай йўл қурилган. Бундан ҳам кўп сув оқиб ўтди, лекин қимирламади. Эсимни таниганимдан буён уч марта ювиб кетди мана шу йўлни. Қанча ҳаражат қилинган буни қуришга ҳам. Ундан кўра кетган ҳаражатга мустаҳкам кўприк қўрса бўларди.  

Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, каналчанинг кўмилиши ортидан томорқалар ва аҳоли оқова ва ичимлик сувисиз қолгани рост. Улар ушбу муаммони сув хўжалиги ташкилоти йўлчилар ҳал қилиб беришини айтса, йўлчилар аслида каналча ҳужжатсиз қурилганини таъкидлаб, каналчага метал қувур кўмиб беришни ортга суриб келмоқда. Буни Тошбулоқ МФЙ раиси Бурхон Алиқулов ҳам тасдиқлади.

Шундан сўнг Шаҳрисабз туман ирригация бўлими бошлиғи Дилшод Абдусамиев билан телефон орқали боғландик.

– Жарда олдиндан труба бор эди. Йўлчилар шуни қўйиб беришга ваъда беришган, – дейди масъул. – Йўлчилар мажбур бўлиб, қатновни ўтказиш учун каналнинг ўша қисмини кўмиб юборган. Йўл қурилиш ташкилоти билан келишувимиз бор. Сувнинг йўлини ҳам, транспорт йўлини ҳам тўғрилаб берамиз. Бир неча кун ичида бу муаммо ечилади.  

Ҳар ҳолда масъулнинг гаплари рост бўлса, қисқа фурсатда аҳолининг сув муаммоси ечилади. Шунга умид қиламиз.  

Шаҳрисаб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Ҳусниддин Ихтиёровнинг ёзма равишда маълум қилишича, “2024 йил 4 майдан 20 май кунига қадар Шаҳрисабз туманида кучли жала ёмғирлари ёғиши натижасида маҳаллий ахамиятга эга умумий фойдаланишдаги 4К284 “Чоршанбе-Камар-Оммоғон” автомобиль йўлининг 18 километрида Тошбулоқсой тоғларидан сел оқими келиб, “Тошбулоқ” сойидаги темир-бетон қувурларнинг 15-17 метр узунликдаги сув сўндирувчи  қисмини ҳарсанг тошлар синдириб, ювиб кетиши натижасида йўл пойини емириб йўл остидаги 18 дона блок №94 (ўлчами 4х2,5м) темир-бетон қувурларнинг 12 донасини йиқитиб, узунлиги 72 метр, эни 9 метр, баландлиги 5-7 метргача йўл кўтармаси ва йўл қопламасини ювиб кетиши оқибатида автомобиль йўлининг қатнов қисмига зарар етказган.  

Мазкур автомобиль йўлида содир бўлган “Табиий офат” ҳодисаси сабабли ушбу “Тошбулоқсой”нинг 90 фоиз қисми сел сув тошқинлари келиши натижасида қулаб тушган.

Автомобиль йўлининг ушбу қисмида транспорт воситалари ҳаракатланиши тўхтаб қолмаслиги учун Шаҳрисабз ТЙФК томонидан автомобиль йўлининг сел суви ювган қисми қирғоғида ҳимояловчи темир-бетон тўсиқлар (БДО3) ва тегишли йўл белгилари ўрнатилди. Диаметри 820 мм бўлган 22,4 метр узунликдаги темир қувурлар ўрнатилиб транспорт воситаларининг вақтинчалик ҳаракатланиши учун айланиб ўтиш йўли қилиниб, транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги вақтинча таъминланди. 

Мазкур сув ўтказувчи иншоотнинг юқори қисми, яъни автомобил йўлининг қатнов қисми остидаги темир-бетон қувурлар устидан маҳаллий аҳоли томонидан сув ўтказиш учун қўлбола усулда бетон ариқ қурилган. Ушбу бетон ариқ “Тошбулоқсой” қурилишидан олдин автомобиль йўли қатнов қисмидан 7-8 метр узоқликда қурилган бўлиб, кейинчалик эса маҳаллий аҳоли томонидан автомобиль йўлининг қатнов қисмидаги темир бетон қувурлар устидан қуриб, сув ўтказиб кетилган. Ушбу ариқдан сув тошиб, сизиб чикиб автомобиль йўлидан фойдаланувчиларга ноқулайликлар келтириб, транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсирини кўрсатган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққа бўлган масофа) йўлларнинг тоифалари бўйича 4 ва 5 тоифадаги автомобиль йўлларида 15 метрдан кейин қурилиши кўзда тутилган.  

Объектда қурилиш ишларини амалга ошириш жараёнида маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш ва халқнинг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида маҳаллий аҳоли томорқаларини суғориш учун деметри 500 мм бўлган темирқувур ўрнатилиб, сув ўтказиш ишларини амалга ошириш белгиланди.  

Ҳозирги кунда буюртмачи ташкилот томонидан мазкур йўлнинг табиий офат оқибатидан зарар кўрган қисмини тиклаш учун лойиҳалаш ишлари амалга оширилмоқда. Учинчи чорак якунига қадар ушбу автомобиль йўли таъмирланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилади.

[gallery-17517]

Шу ўринда яна бир гап. Тошбўлоқ каби тоғ қишлоқларида сел сувларини келиши бугуннинг гапи эмас. Бу ҳудудларга инсоният қадами етиб, яшай бошлаган пайтдан бери бор бу муаммо. Шундан келиб чиқиб сел йўлларига қурилаётган йўл ва кўприклар масаласида жаҳон стандартларига жавоб берадиган мукаммал лойиҳаларни қўллаш вақти келмадимикан? Бюджетдан миллиардлаб маблағ эвазига қўлдан ўтар бу каби йўл ва кўприклар қурилиши ва унинг озгина сел сувларига бардош бера олмай вайрон бўлиб кетиши қанчалик фойда келтиради? Масъуллар ва аҳоли вакилларининг таъкидлашича, мана шу йўл ва остидаги бетон қувурларнинг қурилганига ҳали кўп бўлмаган. Нари борса, 5-6 йил бўлган. Тағинам 8-9 йилдан буён умуман сел келмаган. Битта селга бардош бера олмади. Агар ҳар йили шундай сел келганда ҳалигача неча марта бузилиб, неча марта қайта қуриларди.  

Мавзуга ҳали қайтамиз.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сел оқибатида вайрон бўлган йўл, сувсиз қолган аҳоли