2020 йил 5 октябрда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган.

Унга асосан мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Мазкур ишлар доирасида яқинда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди. 

Бугун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этган пресс-турда ушбу Бурғилаш ишларини бошқариш маркази фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Дастлаб мутахассислар ушбу марказнинг қай тартибда ишлаши ва унинг жамият фаолиятидаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. 

Унда таъкидланишича, марказлашган ташкилий-рақамли бошқарувни яратиш жамиятга қудуқларни бурғилаш муддатини 45 фоизгача қисқартириш ва уларнинг қурилиш қийматини 35 фоизга камайтириш имконини беради. Ҳар бир қудуқ қурилиши учун кўзда тутилган лойиҳавий қийматдан 4 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача иқтисод қилиш имкони пайдо бўлади. Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири реал вақт режимида бурғилаш жараёнларини кузатиб боришдан иборатдир. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Элёр Маматов ушбу марказни ишга тушириш катта янгилик эканини ва у тизимни янада такомиллаштиришда ҳар томонлама кенг имкониятларни яратиб берганини қайд этди. 

– Бурғилаш ишларини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва масофавий мониторинг тизимлари туфайли марказ мутахассислари юзага келиши мумкин бўлган авария ва бахтсиз ҳодисаларни тезкорлик билан аниқлаш ва унинг олдини олиш имкониятига эга бўлишади. Маълумотларни Бурғилаш ишларини бошқариш марказига етказиш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Ҳар бир бурғилаш ускунасидан бурғилаш режимларининг асосий параметрлари бўйича маълумотлар реал вақт режимида узатилади, интернет орқали маълумотлар бош офисда жойлашган компания серверига узатилади. Шундан сўнг ихтисослаштирилган дастурий таъминот ёрдамида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотлар параметрлар ва диаграммалар кўринишида экранда акс эттирилади. Тўлиқ режимда иш бошлаган Марказ томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида жойлашган “Денгизкўл”, “Зеварда”, “Янги Тегирмон”, “Шўртан”, “Қуйи Шарқий Бердақ” ва “Қуйи Сургил” конларидаги 23 та дастгоҳнинг бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда, – деди Э.Маматов. 

Айни пайтда мутахассислар қудуқларни бурғилаш жараёнини онлайн кузатиш баробарида, бурғилаш майдонларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, қудуқлар қурилиш жараёнининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда. 

Пресс-турда марказда ишлаётган мутахассислар ҳақида ҳам сўз борди. Унда марказ фаолиятининг муҳим вазифаларидан яна бири кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш экани, айни пайтда марказ ходимлари муҳандислик ҳисобларга ихтисослашган махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ўз тажрибаларини орттираётгани айтиб ўтилди. 

Бош мутахассис Нурбек Намозов Бурғилаш ишларини бошқариш марказига тест синови ва суҳбат асосида ишга қабул қилинганини таъкидлади. 

–Қудуқларни бурғилаш соҳаси бўйича 10 йиллик тажрибага эгаман. Фаолиятимни конларда ишлаш билан бошлаганман. Марказда ишлаш жараёнимда бу тажрибам қўл келаяпти. Ҳозир бу ерда мен тўрт ҳудуддаги қудуқларни бурғилаш жараёнини онлайн кузатиб бораман. Уларда қандайдир ҳолатлар содир бўлса, унинг ечими учун тавсиялар бериб бораман, –деди Н.Намозов. 

Пресс-тур якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fdikPRQeK5Q" title="Konlardagi burgʻilash jarayoni onlayn 24/7 rejimida nazorat qilib borilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Дониёр Ёқубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео-монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конлардаги бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда (+видео) 