Бугун АОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги масъул ходими Анвар Намозов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда “Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури”ни амалга ошириш мақсадида геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ва олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштириш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.  

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида 60 минг квадрат километр майдонда геология-қидирув ишлари амалга оширилади ва бу ишлар орқали хомашё захиралари кўпайтирилади.   

Стратегияда юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар, олтинни 1,5 баробар, кумуш  ва уранни 3 баробар кўпайтириш белгиланган. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш, аҳоли бандлиги ва иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.   

Таъкидланганидек, мамлакатимизда минерал хомашё захираларини кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда. Бу жараёнда геология-қидирув ишлари қамровини кенгайтириш стратегик аҳамият касб этади. Шу сабабли, юртимизда геология-қидирув ишлари қамрови ва сифатини оширишга алоҳида аҳамият берилаётир. Жорий йилда давлат дастури доирасида 289 та геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишлари амалга оширилиши учун  2,5 триллион сўм маблағ ажратилди. Шундан 900 миллиард сўми бюджет маблағларидир.   

–2024 йилда давлат дастури бўйича 2 135,5 минг метр бурғилаш, 9,1 минг метр ер ости, 262 минг метр куб ер усти тоғ-кон каби ишлар   бажарилиши режалаштирилган. Бу ишлар натижасида асосий фойдали қазилмалар захиралари бўйича (2023 йилги режага нисбатан) олтин – 105,9 фоиз, кумуш – 102,9 фоиз, уран – 103,6 фоиз, мис, қўрғошин ва рух – 100 фоиз, вольфрам – 106,3 фоиз, ер ости сувлари – 110 фоиз захиралари кўпайтирилади ва углеводороднинг 105,2 фоиз ресурслари ўстирилади ҳамда нефть ва газга 18 та янги структуралар аниқланади, – деди Анвар Намозов.   

Шунингдек, тадбирда ўтган уч ой якуни бўйича 345,7 миллион сўм маблағ эвазига 532,9 минг погона метр бурғилаш, 1 026,3 погона метр ер ости тоғ-кон ишлари, 7,1 минг метр куб ер усти тоғ-кон ишлари, 1 600 километр 2Д ва 710 км 3Д геология-қидирув ишлари бажарилиб, кўмирнинг 6,8 миллион тонна, мармарнинг 1,2 миллион метр куб, қурилиш тошининг 12,5 миллион метр куб, доломитнинг 5,3 миллион тонна, оҳактошнинг 39,4 миллион тонна, гипснинг 22,6 миллион тонна захиралари ҳамда никель, кобальт ва хромнинг 159 минг тонна прогноз ресурслари ўстирилгани айтиб ўтилди.   

Аҳамиятлиси, жорий йилги режага асосан халқаро экспертларни жалб қилиш кўзда тутилган. Бу каби ҳамкорлик асосида олис ҳудудларда геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳисобига янги конларни очиш ва стратегик аҳамиятга эга минерал хомашё базасини ривожлантиришга чуқур илм-фан технологиялари ва инновацион ечимлар татбиқ этилади. Республика ҳудудида янги ноанъанавий конлар аниқланади ва ўзлаштирилади. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун 2,5 триллион сўм маблағ ажратилди