Бу ҳаётда инсон бахтли яшашга, меҳнатининг роҳатини кўришга ҳақли. Албатта, бунда унинг муносиб даромад топиши муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш устувор вазифа сифатида белгилангани бежиз эмас. Хусусан, Президентимиз топшириғи асосида вилоятимизни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги кенг кўламли ишларнинг пировард мақсади аҳолини ҳаётдан рози қилишдир.

Барчамизга яхши маълум, ишлаган, ишдан қочмаган ва иштиёқи баланд кишилар ислоҳотларнинг олдинги сафларида бўлишади. Вилоятимиз аҳолиси бу борада жуда фаол бўлиб, меҳнатсеварлиги, тадбиркорлиги билан юрт равнақига ҳисса қўшмоқда.Маҳаллаларда ишнинг кўзини биладиган тадбиркорлар сафи кенгайиб, барча жабҳаларда иш ўринлари яратиляпти. Асосийси, ишлаётган киши меҳнатига яраша даромад олмоқда. Биргина Қува туманидаги маҳаллаларда оилалар ўз томорқаларидан самарали фойдаланиб, ўртача 200-300 миллион сўм даромад олаётгани буни яққол кўрсатиб турибди.  

Айни кунларда вилоятда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда. Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми бу аҳолини даромадли иш билан таъминлашдир.  

Бугунги кунда вилоят аҳолиси 4 миллиондан зиёдни ташкил этиб, 1,6 миллион нафарининг бандлиги таъминланган.Вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида жорий йилда 328,5 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ўтган давр давомида 92 мингдан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди. Хусусан, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали 53 минг 200, инвестиция ва маҳаллий саноат лойиҳалари ҳисобига 8 минг 400 та иш ўрни яратилди.  

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 15 минг нафар ишсиз, кам таъминланган “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш орқали аҳоли бандлигини ошириш ва доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида касб-ҳунарга ўқитиш курсларига 4 минг 371 нафар ишсиз фуқаро жалб этилди.  

Бугунги кунда Фарғона шаҳар, Қува, Ўзбекистон, Бувайда туманларида банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази, Фарғона шаҳрида “KOICA” касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда Фарғона тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва вилоятнинг 20 та маҳалласида касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолияти йўлга қўйилган.  

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 143 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, 2 минг 147 нафар кишига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан тақдим этилган тавсияномалар асосида 266 нафар ишсизга, айниқса, ёшлар, аёллар ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан банд қилиш мақсадида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан зарур субсидия маблағлари ажратилди.  

Жорий йилнинг биринчи чорагида мавжуд камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини даромадли иш билан таъминлаш орқали 5 минг 20 та оила ва улардаги 14 минг 870 нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилди. Натижада камбағаллик даражаси 0,4 фоизга қисқартирилди. Ҳали мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишларимиз жуда кўп.  

Давлатимиз раҳбари томонидан ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш зиммамизга катта масъулият юклайди. Бу борада Фарғона тажрибасини яратиб, ҳар бир юртдошимизни ҳаётдан рози қилишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгилаб олганмиз.  

Махсудали Сайдуллаев,  

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва  

бандлик бош бошқармаси бошлиғи.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона ишсизликдан холи ҳудудга айланмоқда