Бино ва иншоотлар қурилишида шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилиши хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан 2021 йилда 30 минг 454 та, 2022 йилда 32 минг 531, 2023 йилда эса 36 минг 245 та объектнинг қурилиш ишлари устидан тегишли давлат назорати ўрнатилган.

Ушбу жараёнда Инспекция томонидан 2021 йилда 3 минг 139 та, 2022 йилда 6 минг 116 ва 2023 йилда 7 минг 597 та маъмурий жазо чоралари (жарималар) қўлланилган.  

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси иштирокида ўтказилган эшитувда айтиб ўтилди.  

Инспекциянинг ахборотида келтирилганидек, қурилиш объектларида сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлардан фойдаланилганлик учун тегишли орган ва ташкилотларга 2021 йилда 190 та, 2022 йилда 396 та ва 2023 йилда 892 та тақдимнома киритилган.  

Шунингдек, 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи чорагида республикамиздаги мавжуд кўп квартирали уйлардан техник фойдаланиш, уларни сақлаш масалаларини такомиллаштириш, уйларнинг таянч қобилияти ва зилзилага бардошлилигининг пасайишига, уларнинг экологик ташқи таъсирларга чидамсиз бўлиб қолишига сабаб бўладиган ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида назорат тадбирлари ўтказилган.  

Масалан, кўп квартирали уйларни техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини ўрганиш натижасида 2023 йилда 3 минг 95 та, 2024 йилнинг биринчи чорагида 2 минг 506 та ҳолатда аниқланган ўзбошимчалик билан амалга оширилган ўзгартиришлар ва реконструкция қилиш каби қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.  

Шу билан бирга, 2023 йилда 4 минг 125 та кўп квартирали уйлардаги мавжуд 11 минг 401 та лифтнинг техник ҳолатлари ўрганилиб, уларнинг 3 минг 989 тасининг паспортлари мавжуд экани ва 1 минг 474 таси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилгани аниқланган. Қолган лифтларга паспортларни расмийлаштириш ва уларни йилда бир марта техник кўрикдан ўтказишни таъминлаш тўғрисида тегишли ташкилотларга мажбурий кўрсатмалар берилган.  

Мунозаралар давомида депутатлар Инспекция томонидан қурилиши тугалланган янги кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини тартибга солиш ва уйларни тизимли равишда фойдаланиш (эксплуатация)га қабул қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.  

Бу борада кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида уларга бошқариш хизматини кўрсатувчи бошқарувчи ташкилотларни жалб этиш ва уларни “Менинг уйим” биллинг ахборот тизимига киритиш орқали эксплуатацияга қабул қилиш тадбирлари жадал равишда амалга оширилаётгани айтилди.  

Муҳокамалар давомида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, қурилишда сифатни ошириш чораларини кўриш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.  

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатсиз қурилишларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?