Пойтахтимиздаги “Беруний майдони”да дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида “XX маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали” ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг турли халқлари урф-одати ва маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган ўзига хос ёрқин воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси мамлакат маданий ҳаётида ҳақиқий анъанага айланган, йигирманчи марта ўтказилаётган маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалида юртимизда аккредитациядан ўтган элликдан зиёд дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди.  

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар орасида нуфузини ошириш, дипломатик ваколатхоналар ходимларининг бўш вақтини унумли ташкил этиш, уларни норасмий хамда дўстона мулоқот қилишлари учун шароит яратиш, турли мамлакатларнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратиш, шунингдек республика меҳрибонлик уйларига хайрия ёрдами, “Мурувват” ногирон болалар мактаб-интернатларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборат.  

Ҳар йил фестиваль тобора оммалашиб бормоқда ва кўпроқ меҳмонларни жалб қилмоқда, бу, ўз ўрнида Ўзбекистон дипломатик корпусидаги муваффақияти ва аҳамиятини тасдиқлайди. Юқорида қайд этганимиздек, анжуман хайрия хусусиятига эга. Тадбирдан тушган маблағлар оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликларга чалинган болаларни даволаш учун молиявий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.  

– Тадбир 20-йил ташкил этиляпти. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташаккур айтамиз, – дейди Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар. – Кун ёмғир билан бошланди, лекин куннинг иккинчи қисми қуёшли бўлди. Бу фестиваль Тошкентда, бутун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган чет эл ваколатхоналари ўз маданиятини, ошхона анъаналарини намойиш қилишга имконият яратмоқда.  

Фестиваль дастурида дипломатик ваколатхоналарнинг миллий таомлари намойиш этилиши, қолаверса илк маротаба “Тошкент-нон шаҳри” шиори остида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг нон маҳсулотлари тақдимоти ва Ўзбекистоннинг профессионал новвойлари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилгани иштирокчилар ёдида қолди.  

Халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини ташкил этиш ва мамлакат фолклор-этнографик жамоалари ва дипломатик ваколатхоналарининг чиқишлари ҳам тадбирга ўзгача кайфият улашди. Якунда иштирокчиларга эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.  

Анъанавий равишда ўтказиладиган фестиваль мамлакат маданий ҳаётини мазмунга тўлдираётгани билан қувонарли кишига. Бир сўз билан айтганда, пойтахт аҳолиси меҳмонларига фестивалда иштирок этаётган мамлакатлар маданияти билан яқиндан танишиш, туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lPGwPvEjna4?si=IHZuh_9uO6t6q5ru" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,  

Аслиддин Алижонов ва Улуғбек Тўхтаев (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “XX маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали” бўлиб ўтди (+видео)