Жарималар қачон ҳайдовчилар учун "тузоққа" айланади?
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тезликнинг ҳар 1 км/соатга ошиши ҳалокатли бахтсиз ҳодисаларнинг 4−5 фоизга ошишига олиб келади. Автотранспорт тезлиги қанчалик паст бўлса, улар билан тўқнашувда пиёдаларнинг шикастланиши ва ўлими хавфи шунчалик паст бўлади.
30 км/соат тезликда автомобиль уриб кетган пиёданинг омон қолиш эҳтимоли 99 фоизни ташкил қилади, лекин тезлик 50 км/соат бўлса, омон қолиш даражаси 80 фоизга тушади.
Адвокат Камолиддин Бахаваддинов бугунги белгиланган 60км/соат тезлигининг қайси ҳолатлари ҳайдовчилар учун "тузоққа" айланиши мумкинлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/oI-BFljfl7w" title="Jarimalar qachon haydovchilar uchun “tuzoqqa” aylanadi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА