ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти марказидаги “Афсоналар водийси” тематик паркида 63-Халқаро гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Бош дирижёр, халқаро танловлар совриндори Алибек Кабдураҳманов бошчилигидаги концертда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, таниқли ва ёш солистлар, жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этилди.
Айниқса, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Женисбек Пиязов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқу шавқ бағишлади.
[gallery-17487]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА