Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаролардан қандай мурожаатлар тушмоқда ва улар қандай ҳал этилмоқда?

Бу саволга Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова жавоб берди:  

– Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан мурожаатлар келмоқда.    

Жорий йил биринчи чорагида 4 минг 195 мурожаат келиб тушди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпни ташкил этди. Мурожаатларнинг 25,4 фоизи ижтимоий, 24,2 фоизи иқтисодий, 18,6 фоизи шахсий, 14,8 фоизи ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга ва қолгани бошқа масалаларга тегишли бўлди.      

Омбудсманнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлимига эса 3,5 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди ва бу жами мурожаатларнинг 83 фоизини ташкил этди.  

Омбудсман томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан ташкилот ҳамда мансабдор шахсларга 33 таъсир чораси шаклидаги ҳужжатлар киритилди.  

Фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириш белгиланган маблағлар 299,4 миллион сўмни ташкил этди. Шундан салкам 86 миллион сўм фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид бўлди.  

Фуқароларнинг қарздорлиги, соғлиғига етказилган зарарлар, моддий ва маънавий зарарлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар оқибатида юзага келган ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилиши натижасида жами 85 миллион 310 минг сўмдан ортиқ маблағ мурожаатчилар фойдасига ундирилди.  

Вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун 52 миллион сўмга яқин алимент тўловлари ундирилди. Алимент тўлашдан бош тортган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 3  ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилди.  

Мурожаатчиларга 122 миллион 400 минг сўмга яқин моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун субсидия ва бошқа турдаги молиявий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди. Фуқароларга 6 миллион сўмга яқин ишсизлик нафақаси тўланди. 7 нафар фуқаро ишга тикланди, 4 нафари иш билан таъминланди, 2 нафар шахснинг иш жойи сақланди. Бу каби мисолларни яна давом эттириш мумкин.    

Омбудсманнинг сўровига асосан Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан судларга ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириш юзасидан 4 даъво аризаси киритилди. 5 ҳолатда иш берувчининг ходимга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари бартараф этилди.  

Омбудсман мурожаатига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 9 нафар масъул ходими ўз вазифасини лозим даражада бажармагани учун интизомий жавобгарликка тортилди, 3 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.    

Экологик ҳуқуқларни таъминлаш бўйича Омбудсманга юборилган мурожаатларнинг ўрганилиши натижасида икки ҳолатда ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Омбудсман сўровига асосан, туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар буздирилиши бўйича судга даъво ариза киритилди. Натижада Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалардан биридаги ноқонуний қурилиш ишлари тўхтатилди.    

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 9 нафар масъул ходими жавобгарликка тортилди