Парламент қуйи палатасининг мажлисида депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар муҳофазасини самарали ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Депутат Аъзамжон Тўлабоевнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш вазифаси юклатилган.  

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, кодекснинг 245/7-моддасига ўзгартириш киритиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг чегара белгиларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.  

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар муҳофазасини самарали ташкил этилишига хизмат қилади.  

М.Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ваколатлар бериляпти