Сўнгги йилларда халқимиз ҳаёти ва фаровонлигининг асоси бўлган ердан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ерлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, уларнинг меъёрий қиймати ҳамда сифат кўрсаткичларини аниқлаш устувор вазифалардан бирига айланди.

Бугунги кунда кадастр агентлиги томонидан ҳудудларда замонавий технологиялар, космик суратлар ва дронлар ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари аниқланмоқда. Шунингдек, Кадастр агентлиги соҳасида бугунги кунда ер ва кадастр назорати кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан жорий йил бошидан 1 май кунига қадар 947 та жисмоний ва юридик шахс томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер майдонларида қурилган иморатларни ўз ҳисобидан бартараф этиш бўйича кўрсатма хатлари берилган, шундан 594 та ҳолатда 18,84 гектар томорқа сифатида фойдаланган ер майдонлари ва ноқонуний қурилмалар фуқаролар ҳисобидан бартараф этилиши таъминланган. Жумладан, 250 та ҳолатда 23,36 гектар ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, туман ҳокимлиги захирасига қайтариш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича судларга даъво аризалар киритилиб, шундан 62 та ҳолатда суд томонидан даъво аризаси қаноатлантирилган ва 187 та ҳолатда фуқаролик судлари томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Мисол учун, Кадастр агентлигининг Гулистон шаҳар бўлим инспекторлари томонидан шаҳарнинг «Юксалиш» МФЙ ҳудудида ўтказилган ер ва кадастр назорати тадбири давомида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан давлат захирасига тегишли 300 кв.м ер майдонида бетон пойдевор қуйиб, девор қуриб ўраб олиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан фуқарога ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ушбу фуқарога нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу огоҳлантиришдан ўзига тўғри хулоса чиқарган фуқаро ўз ҳисобидан ушбу ноқонуний қурилмани бартараф этди ва ушбу ер майдони давлат захирасига қайтарилди.

Айни кунларда вилоят ҳудудида ер назорати тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда мутахассислар дронлар ёрдамида, космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликларни кўздан кечирмоқда.  

–Ҳурматли юртдошларимиздан ерга оид қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб,ноқонуний қурилишлар қилиб, катта маблағлар сарфлаб, оқибатда уни ўз ҳисобидан бузиб, боз устига жарима тўлаб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликларини сўраб қолардик, –дейди Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бурҳон Минасипов. – Шуни унутмаслик лозимки, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик ҳолатларига қарши кескин курашишда қонун устуворлиги албатта таъминланади.

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматга тушаётган қурилишлар