Мамлакатимизда сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш орқали турмуш даражасини юксалтириш муҳим масалалар қаторидан ўрин олган. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада масъул ташкилотлар қатори хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Банк матбуот хизмати ташаббуси билан жорий ҳафтада Қашқадарё вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур жараёнида иштирокчилар ҳудудда сервис ҳамда ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар билан танишмоқда.

Қайд этиш лозимки, ҳозирда вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳар қачонгидан ортиқ. Масалан, 2023 йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 5,5 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йил якунига қадар бу кўрсаткич 6,9 миллион сўмга етказилиши белгиланган. Хусусан, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида, Қашқадарё вилоятида 2023 йил давомида “Ўзмиллийбанк” АЖ мижозлари томонидан умумий қиймати 504,1 миллиард сўм, шундан банк кредитлари 324,9 миллиард сўм бўлган 71 та лойиҳа ишга туширилди. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 711 та янги иш ўринлари яратилган.  

Бугунги кун ҳолатида 12 та лойиҳага 109,6 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Саноат соҳасида – 104,2 миллиард сўмлик 6 та, хизмат кўрсатишда – қиймати 5,5 миллиард сўмлик 6 та лойиҳага кредит маблағи ажратилган.  

Ҳозирга қадар умумий қиймати жами 41 миллиард сўм бўлган 11 та лойиҳа ишга туширилиши таъминланди ва натижада 416 та янги иш ўринлари яратилди. 2024 йил якунигача барча тармоқлар бўйича умумий қиймати 1,8 триллион сўмлик 19 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1 минг 166 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.  

Бундан ташқари, хизматлар соҳасида 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жами 80 та тадбиркорнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун 97,7 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жумладан, “Ўзмиллийбанк” томонидан 6 та лойиҳа учун 6,1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди.  

Маълумки, Қашқадарё вилоятининг маркази ҳисобланган Қарши шаҳри сўнгги йилларда бошқа ҳудудлар сингари инвесторлар учун қулай локацияга айланмоқда. Бу эса ўз-ўзидан мазкур ҳудудда сервис тармоғининг меҳмонхона хизматига бўлган талаб ва эҳтиёжни оширади. Жумладан, Қарши шаҳридаги “STATUS HOTEL” меҳмонхонаси ўз фаолиятини жорий йилнинг январь ойидан бошлади. Ушбу меҳмонхона лойиҳасининг умумий қиймати 8 миллиард сўмни ташкил этади. Шундан банк томонидан ажратилган кредит суммаси 4 миллиард сўмдан иборат бўлиб, 100 ўринга мўлжалланган. Тадбиркор мазкур хизмат орқали ҳозирда 10 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаган.  

- Шаҳримизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида меҳмонхона хизматига бўлган талаб ҳам ортмоқда, - дейди тадбиркор Алишер Хўжаев. - Шу боис ушбу лойиҳани “Ўзмиллийбанк”нинг Қарши амалиёт маркази молиявий кўмагида ишга туширдик ва фаолиятимизни жорий йилнинг январь ойида бошладик. Ҳозирда меҳмонхона ҳудудидаги бўш ер майдонида мижозлар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида спорт зали, очиқ ва ёпиқ бассейн, ёзги ресторан каби хизматларни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Албатта, янги режаларни амалга оширишда ҳам банк билан ҳамкорликни давом эттиришни мўлжаллаяпмиз.  

Маълумки, бугун Қарши шаҳрида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида  жамоат транспорти тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни ҳудуддаги тадбиркорлар ташаббусларида кўриб гувоҳи бўлиш мумкин. Хусусан, “SHAROFIDDIN NURULLO” МЧЖ томонидан умумий қиймати 60 миллиард сўмлик лойиҳа учун банкдан 36 миллиард сўм миқдорида кредит олиниб, Хитой Халқ республикасидан 60  дона замонавий автобус олиб келинди ҳамда мавжуд 10 та йўналиш яна 5 тага ортди.  

- Йўловчи ташиш хизмати фаолияти билан узоқ йиллардан буён шуғулланамиз, - дейди тадбиркор Санжар Баҳромов. – “Ўзмиллийбанк” билан 2023 йилдан бошлаб ҳамкорликни бошладик ва икки босқичдан иборат лойиҳа асосида янги 60 та автобус сотиб олдик. Натижада 70 тага яқин янги иш ўрни яратилишига эришдик. Келгусида шаҳарда экоавтобуслар қатновини ҳам йўлга қўйишни мўлжаллаганмиз ва бунда банк билан биргаликда янги лойиҳани амалга оширишни режа қилганмиз.  

Ҳозирда 67 сиғимдан иборат бўлган замонавий автобуслар Қарши шаҳри бўйлаб ҳаракатланмоқда. Қишда иссиқ, ёзда салқин мазкур транспортлар нафақат йўловчилар, қолаверса, ҳайдовчи учун ҳам қулайликка эга. Асосийси, замонавий қиёфа касб этаётган шаҳарда замонавий техникалар ҳам кўпайиб бораётгани қувонарли.  

Бугун аксарият ёшлар орасида оммалашиб бораётган киберспорт тури қаршилик тадбиркор Ҳусан Очиловни ҳам янги лойиҳани амалга оширишга ундади.  “SENAT” номи билан аталган марказда энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари сотиб олиб, бинони замонавий интерьер асосида жиҳозлади. Умумий қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этган мазкур лойиҳанинг бир миллиард сўмини “Ўзмиллийбанк”нинг молиявий кўмаги ташкил этади. Ҳозирда мазкур марказ ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда беминнат кўмакчи бўлмоқда.  

Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили вилоятнинг Касби туманидаги “NAXSHOB TEX GROUP” МЧЖ бўлди. Асосий фаолияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона 2023 йилда ишга туширилган. Корхона лойиҳасининг умумий қиймати 22,3 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 12,3 миллиард сўм маблағ банкдан кредит сифатида ажратилди. Натижада фабрикада 400 нафарга яқин ҳудуддаги ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.  

Таъкидлаш керак, корхона Туркия технологияси асосида жиҳозланган бўлиб, асосан, аёллар ва болалар, шунингдек, спорт кийимлари ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотлар эса Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.  

- Асосий эътиборни сифатга қаратганмиз, - дейди “NAXSHOB TEX GROUP” корхонаси раҳбари Қаҳрамон Бозоров. - Туркиялик мутахассислар тажрибасидан фойдаланган ҳолда ҳам калава ип ҳамда тайёр маҳсулотларни буюртма асосида хориж бозорига тақдим этмоқдамиз. Бир кунда ўртача 5000 тагача маҳсулот тайёрланади. Дастгоҳларимиз, ишчи ходимларимизга яратилган шароитларимиз барчаси замон талабига мос. Энг асосийси, корхонамиз ишчилар учун зарур барча шарт-шароитларга эга. Улар учун 6 та йўналишда автобус қатновини йўлга қўйганмиз. Қолаверса, икки маҳал иссиқ овқат берилади. Режаларимиз ва янги лойиҳаларимиз ҳали олдинда. Албатта, буларни амалга оширишда “Ўзмиллийбанк” молиявий кўмагига таянамиз.  

Эслатиб ўтамиз, “Ўзмиллийбанк” матбуот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган пресс-турнинг илк кунида ОАВ вакиллари юқоридаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Пресс-турнинг иккинчи кунида иштирокчилар Қарши банк амалиёт марказида мижозлар учун яратилган янги хизмат турлари ҳамда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Ғузор туманидаги янги лойиҳалар билан танишади.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати ОАВ вакиллари иштирокида Қашқадарё вилояти бўйлаб пресс-тур ўтказмоқда