Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Халқаро маълумотлар марказлари ташкилоти раиси Меҳди Паряви билан онлайн учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистонда барқарор ва сунъий интеллектга асосланган маълумотлар марказларини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистонни IT марказга айлантириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Хусусан, Халқаро маълумотлар марказлари ташкилоти раиси рақамли инфратузилмани ривожлантиришда маълумотлар марказларининг ўрни ва ҳуқуқий асосларини яратиш муҳимлиги тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, мазкур йўналишда АҚШ, Европа мамлакатлари, Малайзия ва Филиппин давлатларининг тажрибаси бўйича фикрлар алмашилди.
Учрашув сўнггида томонлар Ўзбекистонда рақамли инфраструктура миллий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олишди.
Н.Раҳмонова, ЎзА