Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2023 йилнинг 1-чорагига нисбатан 36,6 фоизга ўсиб, 48,2 триллион сўмни ташкил қилган. Тузилган битимларнинг қарийб 78 фоизи биржа савдоларига, 22 фоизи эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти матбуот котиби Ҳикматулло Тиллабоев бу каби натижалар ва амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:  

–Ушбу соҳа ривожида кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 12 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги  фармони бу борада янада кенг имкониятларни очиб берди.  

Ушбу фармонга мувофиқ, 2024 йил январь-март ойларида 28 мингдан зиёд фермер хўжалиги томонидан фьючерс шартномалари асосида 1723,4 минг тонна пахта хомашёси биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, пахта хомашёсининг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8284,0 минг сўмни ташкил қилди. Бунда пахта хомашёсининг биржада шаклланган нархи аукцион эвазига унинг бошланғич баҳоси (7800,0 минг сўмни)га нисбатан ўртача 6,2 фоизга ўсди.  

Ўтган даврда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “яшил энергетика секцияси”да илк бор “яшил энергия” сертификатлари сотила бошлади. Унинг натижаларига асосан биржа орқали 94,7 миллион сўмлик қарийб 7000 та сертификат сотилди. Сертификатлар бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13360,0 сўмни ташкил қилди.  

“Яшил энергетика” сертификатларини биржа савдолари орқали сотилиши қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини Европа ва бошқа ривожланган давлатлар бозорларига экспорт қилишда имтиёзлардан фойдаланиш имконини беради.  

Биржанинг давлат харидларига келсак, xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга ошди ва 10,5 триллион сўмни ташкил қилди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши 79 фоизга ўсиб, 3 триллион сўмга тенг бўлди.  

Avtoraqam.uzex.uz савдо тизимимизда 212,2 миллиард сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсганини алоҳида таъкидлаш зарур.  

Шунингдек, pentesting-киберхавфсизлик амалиётини ўтказиш орқали биржанинг давлат харидлари тизимларида ахборот хавфсизлиги кучайтирилди. Бу эса харидларнинг янада ишончлилигини оширишга хизмат қилади.  

ЎзА мухбири  

Насиба Зиёдуллаева  

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биржанинг давлат харидлари тизимларида ахборот хавфсизлиги кучайтирилди